Bihishti
Биҳишти, Беҳишти—ўртапишар винобоп узум нави. Ватани Ўрта Осиё. Шарқий навлар экологик географик гуруҳига киради. Ўзбекистонда раёнлаштирилган. Тупининг ўсиши ўртача, барги тўгарак ёки тухумсимон, уч бўлакчали. Гули икки жинсли. Узум боши катта (бўйи 20—30 см, эни 8— 12 см), силиндрконуссимон, оғирлиги 200—250 г. Ғужуми думалоқ, сарғишяшил ёки оч қаҳрабо рангда, сершира, хуштаъм, пўсти қалинроқ, юпқа ғубор билан қопланган. Фаол ҳарорат йиғиндиси 3000—3500° бўлганда 150 кунда пишади (сентабр охири). Таркибида 18—20% қанд бор. Ҳосилдорлиги 180—200 с/га. Бу нав иссиқ ва қуруқ иқпимли, шўрланган ва сернам ерларда мўл ҳосил беради. Новдаларини узун қолдириб кесиб, тупига елпиғичсимон шакл берилади. Бухоро вилоятида кенг тарқалган. Биҳиштидан вино ҳамда шарбатлар тайёрланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |