Бил (Биэл) — Швейсария шимолиғарбидаги шаҳар, Берн кантонида. Аҳолиси шаҳар атрофи билан қарийб 85 минг киши. Транспорт йўллари тугуни. Бил кўли соҳилидаги порт. Соацозлик, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш, полиграфия, машинасозлик саноати корхоналари бор. Бил осма йўллар билан атрофидаги тоғларга богланган. Туризм ривожланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил