Bilaguzuk
Билагузук — аёлларнинг билакка тақадиган зийнат буюми; кенг тарқалган қад. тақинчоклардан. Олтин, кумуш, мис ва бошқа металлардан қуйиб (қуйма Б.), болғалаб (ёзма ёки ёрма Б.) ишланади, жило берилади, босма, чизма, кандакори усулида ислимий, ҳандасий нақшлар билан безатилади, қимматбаҳо тошлар кадалади, баъзан безакда ёзув (мас, араб ёзуви) ҳам учрайди. Б. ингичка ва кенг (қалин) шаклли бўлиб, тузилишига кўра икки — очиқ (учлари очиқ қолиб туташмаган) ва берк (яхлит, икки табақали ошиқмошикли) тури фарқланади. Ўзбекистон ҳудудидан топилган археологик қазилмалар Б.нинг жуда қад.лигини кўрсатади, икки найзани ўзаро айлантириб ишланган очиқ Б. кўгтлаб топилган. Б. учлари ҳайвон (мас, илон, бука, бақа ва бошқалар) боши кўринишида бўлган, даврлар ўтиши билан у ўзининг дастлабки хусусияти (илоҳий маъно)ни йўқотиб, фақат безак вазифасини сақлаб қолган. Берк Б. яхлит, икки табақали (очиладиган ёки эгилувчан ошиқмошикли қилиб тайёрланган, ўзаро игнага ўхшаш устун — "калитча" билан маҳкамланган, "калитча" Б.ка калта занжир билан бириктирилган) ёки кичик табақаэшикчали қилиб ишланган. Безаклари соддадан тортиб то мураккаб нақшли ўта ҳашамдор, баъзан тош ва шиша кўзлар кддалган. Хоразм Б.и куйма усулида қуюқ гуллар ҳосил килиб тайёрланган, тошкентлик ва бухоролик усталар безакда сир (эмал)дан ҳам фойдаланган. Мунчокли Б. ҳам қадимдан мавжуд бўлган. ХИХ асрда турли шаклли Б.лар тайёрланган. Хоразмда яхлит Б., Бухоро — Самарқандда шабака — панжарали Б., Тошкент — Фарғона водийсида қорайтириб ишланган ўйма нақшли енгил Б. тақиш расм бўлган. Маржонлардан шода қилиб тайёрлангани "пунча" деб аталган, одатда чақалоқ (сўрғичли Б.) ва кузчалар билагига тақилган.
Б. Тошкент заргарлик заводида ва халқ амалий санъати усталари томонидан тайёрланади.
Дилера Фахретдинова.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |