Bilirubin
Билирубин — 1лот. биллс ўт (сафро) ва рубер — қизил], C33Ҳ63О4Н4 — ўт (сафро)нинг қизилсарғиш пигменти; мол. м. 584,68. Қўнғир кристалл модда. Гемоглобиннинг парчаланишидан вужудгакелади. Асосан жигарда ишланиб, ўт билан ичакка, қисман қонга ўтиб туради. Биливердиннинг ферментлар таъсирида қайтарилиши йўли билан ҳосил бўлади. Умуртқали ҳайвонлар ва одамнинг қон зардобида озроқ миқдорда Б. бор. Ўт йўлларида ўт димланиб қолганида ва баъзи жигар касалликларида қонда Б. миқдори ортади (сариқлик кузатилади) ва сийдикда Б. бўлади. Шунинг учун қон ва сийдикдаги Б.ни аниқлаш касалликка ташхис қўйишда муҳим аҳамиятга эга.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |