Bill English
Симон Wиллиам „Билл“ Энглиш (талаффузи: Саймон Уилям Инглиш; 30-декабр 1961) – Янги Зеландиянинг 39-Бош вазири (2016—2017)[1][2][3][4][5][6]. Жоҳн Кей ва Бешинчи Миллий ҳукумат даврида Янги Зеландия бош вазирининг ўринбосари ва 2008-йилдан 2016-йилгача молия вазири бўлиб ишлаган.
Сиёсатга киришдан олдин фермер ва давлат хизматчиси бўлган. 1990-йилда Wаллес электоратида Миллий партиядан номзод сифатида Янги Зеландия парламентига сайланган. 1996-йилда Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига кўтарилди. 1999-йилги умумхалқ сайловида партияси мағлубиятга учраганлиги сабабли бир йилдан камроқ вақт ишлаган. 1999-йилда молия вазири этиб тайинланди. 2001-йил октябр ойида Женнй Шиплей ўрнига миллий партия раҳбари ва мухолифат раҳбари лавозимини эгаллади. 2002-йилги умумхалқ сайловларида партия мағлубиятга учради. 2003-йил октябр ойида унинг ўрнига Дон Браш раҳбарлик қилди.
Жон Кей 2016-йил декабрида Миллий партия раҳбари ва бош вазир лавозимидан истеъфога чиқди. Энглиш 2016-йил 12-декабрда ўтказилган раҳбарлик сайловларида рақибсиз ғалаба қозонди ва бош вазир сифатида қасамёд қилди. Унинг ваколат муддати бор-йўғи ўн ой эди ва уч ойлик сайлов кампаниясини ўз ичига олди. 2017-йилги умумий сайловда Миллий энг кўп ўринларни қўлга киритди, аммо кўпчилик ўринни эгаллай олмади. Кучлар мувозанатига эга бўлган партиялар мавжуд ҳукуматни қўллаб-қувватлашдан бош тортди. Лейбористлар партияси раҳбари Жаcинда Ардерн унинг ўрнини эгаллади. Энглиш 2018-йил 27-февралда миллий партия раҳбари лавозимини ва икки ҳафтадан кейин парламентни тарк этди[7].
Биографияси
Энглиш 1961-йил 30-декабрда Лумсден шаҳридаги Лумсден туғруқ марказида туғилган[8]. Мервин Энглиш ва Нораҳ (ЎБриэн)нинг ўн икки фарзандидан ўн биринчиси[9][10][11].
Уинтондаги Сент-Томас мактабида, Уппер Хуттдаги Сент-Патрик коллежига ўқиди. Отаго университетида ва Веллингтондаги Виктория университетида олий маълумот олди[12].
Ўқишни тугатгандан сўнг, 1987-йилдан 1989-йилгача Веллингтонда Янги Зеландия ғазначилигида сиёсат таҳлилчиси бўлиб ишлаган[13], бу вақтда Меҳнат вазири Рогер Доуглас („Рогерномиcс“ номи билан танилган) томонидан ишланган эркин бозор сиёсати амалга оширилаётган пайтлар эди[14].
1980-йилда Виктория университетида бўлганида Миллий партияга қўшилди. Уоллес сайлов комиссиясининг аъзоси бўлди. Веллингтонга кўчиб ўтгандан сўнг, бир муддат мос равишда Исланд Бай ва Мирамар сайлов комиссияларида ишлади[15].
1990-йилги умумхалқ сайловда Уоллесда Адам Ҳамилтоннинг электорати бўлди. 1996-йилда мамлакат парламенти депутатлигига сайланди. Парламентдаги биринчи муддатида инглиз ижтимоий хизматлар бўйича танланган қўмитага раислик қилди. 1993-йилда Соғлиқни сақлаш вазири қошида ишлаган парламент котиби ўринбосари этиб тайинланган[16][17].
Шахсий ҳаёти
Рафиқаси Марй Сcанлон билан университетда танишган. Ўша пайтда у тиббиёт соҳасида ўқиган ва умумий амалиёт шифокори бўлган. Унинг иккала ота-онаси муҳожир бўлган, отаси самоалик ва онаси Стромболи оролида туғилган италян эди. Уларнинг олти фарзанди бор: бир қиз ва беш ўғил[18][19].
Янги Зеландиянинг рицар даражали хизматлари учун ордени билан мукофотланган[22].
Манбалар
- ↑ „Билл Энглиш анноунcес ретиремент фром Парлиамент“. Сcооп Неwс (13-феврал 2018). Қаралди: 13-феврал 2018.
- ↑ „Беинг Энглиш – Натионал – НЗ Ҳералд Неwс“. Тҳе Неw Зеаланд Ҳералд. 2019-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-декабр 2016.
- ↑ „Тҳе Энглиш Доcтор – Cарролл ду Чатеау“. Тҳе Неw Зеаланд Ҳералд. 30-август 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-декабр 2016.
- ↑ Темпле, Пҳилип. Темплеʻс Гуиде то тҳе 44тҳ Неw Зеаланд Парлиамент. Дунедин: МcИндоэ Публишерс, 1994 — 62-бет. ИСБН 0-86868-159-8.
- ↑ „Дон Браш ис тҳе неw леадер оф тҳе Натионал Партй“ (28-октябр 2003). Қаралди: 7-ноябр 2009.
- ↑ Рт Ҳон Билл Энглиш. 14-декабр 2016.
- ↑ „Билл Энглиш анноунcес ретиремент фром Парлиамент“. Сcооп Неwс (2018-йил 13-феврал). Қаралди: 2018-йил 13-феврал.
- ↑ Cроcкфорд. „Wҳен лове аинт эноугҳ: Аре wе абоут то лосе анотҳер рурал матернитй cентре?“ (эн). Тҳе Спинофф (2017-йил 25-май). Қаралди: 2023-йил 23-январ.
- ↑ „Беинг Энглиш – Натионал – НЗ Ҳералд Неwс“. Тҳе Неw Зеаланд Ҳералд. 2019-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 17-декабр.
- ↑ „Тҳе Энглиш Доcтор – Cарролл ду Чатеау“. Тҳе Неw Зеаланд Ҳералд. 2018-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 17-декабр.
- ↑ Темпле, Пҳилип. Темпле'с Гуиде то тҳе 44тҳ Неw Зеаланд Парлиамент. Дунедин: МcИндоэ Публишерс, 1994 — 62-бет. ИСБН 0-86868-159-8.
- ↑ Патриcиа Ҳерберт, „А cоунтрй бой wҳўс сет то леад“, Тҳе Неw Зеаланд Ҳералд, 11 Аугуст 1997; ретриэвед фром Фаcтива, 12 Деcембер 2016.
- ↑ Патриcиа Ҳерберт, „А cоунтрй бой wҳўс сет то леад“, Тҳе Неw Зеаланд Ҳералд, 11 Аугуст 1997; ретриэвед фром Фаcтива, 12 Деcембер 2016.
- ↑ Раэ, Марион. НЗ'с неwлй-минтед Финанcе Министер такес оффиcе. Реутерс (1999-йил 3-феврал).
- ↑ Блаcк, Жоанне. 'Доминатрих аcт' тҳе ласт страw фор Нат плоттерс. Тҳе Эвенинг Пост (2001-йил 9-октябр).
- ↑ Патриcиа Ҳерберт, „А cоунтрй бой wҳўс сет то леад“, Тҳе Неw Зеаланд Ҳералд, 11 Аугуст 1997; ретриэвед фром Фаcтива, 12 Деcембер 2016.
- ↑ Ҳелен Баин, „Плаин Энглиш преферред“, Тҳе Доминион, 2 Фебруарй 1999. Ретриэвед Фром Фаcтива, 12 Деcембер 2016.
- ↑ Ду Чатеау, Cарролл. „Тҳе Энглиш Доcтор“. Тҳе Неw Зеаланд Ҳералд (2001-йил 7-декабр). 2018-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 8-октябр.
- ↑ Бурр, Ллойд. „Билл Энглиш роллс оут фамилй фор элеcтион cампаигн“. Неwшуб (2017-йил 27-август). 2017-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 8-октябр.
- ↑ Аинге Рой, Элеанор. „Билл Энглиш: тҳе Cатҳолиc cонсервативе wҳо wилл бе Неw Зеаланд'с нехт ПМ“. Тҳе Гуардиан (2016-йил 8-декабр). 2016-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 16-декабр.
- ↑ Жамес, Cолин. „Билл Энглиш cонсервативе: а 2000с упдате“. Неw Зеаланд Ҳералд Wеэкенд Ревиэw (2006-йил 2-декабр). 2012-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. „Энглиш доэсн'т талк эасилй абоут ҳис фаитҳ. Ит ис персонал анд тҳе персонал анд тҳе политиcал аре сепарате, ҳе сайс.“.
- ↑ „Қуээн'с Биртҳдай ҳоноурс лист 2018“. Департмент оф тҳе Приме Министер анд Cабинет (2018-йил 4-июн). Қаралди: 2018-йил 4-июн.