Билолхон Тошмирзаев (русча: Билолхон Тошмирзаев; 8-август 1997-йил, Наманган) – Ўзбекистонлик футболчи, ҳужумкор яримҳимоячи ва қанот ҳимоячиси, ярим ҳимоячиси позицияларида ўйнайди. Тошкентнинг „Бунёдкор“ клуби футболчиси.

Билолхон Тошмирзаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Билолхон Тошмирзаев
Таваллуд санаси 1997-йил 8-август (1997-08-08) (29 ёш)
Таваллуд жойи Наманган Ўзбекистон
Бўйи 171 cм (5 фт 7 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Бунёдкор
Рақами 77
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Пахтакор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2017—2018 Навбаҳор - (-)
2019 Оқтепа 2+ (1+)
2020—2021 Турон 39 (1)
2022 →  Қўқон 1912 24 (1)
2023 Турон 13 (0)
2023 →  Нефтчи 9 (0)
2024—2025 Нефтчи 47 (8)
2026— Бунёдкор 8 (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 19-апрел учун)

Футболчилик фаолияти

Билолхон футболдаги дастлабки Наманган футбол мактабида олган. 2017-йилдан „Навбаҳор“ клуби асосий жамоасига жалб этилган. 2018-йилги мавсумда асосий жамоа таркибида ўтказган ва асосан ўринбосарлар таркибида майдонгга тушган. 2019-йилги мавсумда асосий таркибдаги рақобат сабабли жамоани тарк этган ва Тошкентнинг „Оқтепа“ жамоаси билан шартнома имзолаган. Оқтепа клуби бир мавсум давомида ўйнаганидан сўнг[1] 2020-йилги мавсумда Ўзбекистон Про лигаси дебтйтанти Яйпаннинг „Турон“ клуби таркибига ўтган. „Турон“ жамоаси таркибида клубнинг асосий футболчиларидан бирига айланди ва мавсум якунида клуб билан Ўзбекистон Пролигаси ғолиблигини қўлга киритган ва Ўзбекистон Суперлигасига йўлланма олган.

2021-йилги Ўзбекистон Суперлигасининг 16-турида, Тошкентда „Локомотив“ жамосига қарши ўйинда майдон марказининг қанот қисмидан рақиб дарвозасини ишғол қилган[2][3]. Бу гол Билолхоннинг Яйпан жамоаси таркибидаги дебют голига айланди ва мавсумнинг энг чиройли голларидан бири бўлди[4][5][6].

2021-йил мавсум сўнггида „Турон“ жамоасини Суперлиганинг тарк этганидан сўнг, Ўзбекистон Суперлигасининг бошқа бир иштирокчиси Қўқон 1912 жамоасига бир мавсумга ижарага берилган[7]. Қўқон жамоасида бир мавсумида ўйнаганидан сўнг 2023-йилги мавсум бошида „Турон“ клуби таркибига қайтган. 2023-йилги мавсум иккинчи даврасида Фарғонанинга „Нефтчи“ жамоасига ижарага берилган[8]. 2024-йил мавсум олдидан „Нефтчи“ клубида ижара муддати якунланган ва Турон клуби билан шартномаси якнланганидан сўнг, Нефтчи жамоаси билан янгги бир йиллик шартнома имзолади[9].

Ютуқлар

Клуб

Навбаҳор
Турон
Нефтчи
  • Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони: 2025

Индивидуал

  • Ўзбекистон Суперлигаси энг чиройли гол муаллифи: 2021[10][11][12]

Манбалар

  1. ↑ „Билолхон Тошмирзаев: "Алишер Шоғуломов "Барселона" услубида ўйнашни ёқтиради"“ (2020-йил 28-октябр).
  2. ↑ „Билолхон Тошмирзаев: "Фаолиятимда биринчи маротаба бундай гол урдим"“ (2021-йил 29-август).
  3. ↑ „Суперлига-2021. 16-турнинг энг чиройли голлари ТОП-5“ (2021-йил 30-август).
  4. ↑ „2021 йилнинг “Энг яхши...” футболчиси Элдор Шомуродов, мураббийси эса Рўзиқул Бердиев“ (2021-йил 25-декабр).
  5. ↑ „2021 йилнинг энг чиройли голи аниқланди. Ким кимга овоз берди?“ (в). 2024-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-феврал.
  6. ↑ „Суперлига-2021. Мавсумнинг энг чиройли голлари ТОП-20“ (2021-йил 17-декабр).
  7. ↑ „Расмий хабар: "Турон" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди“ (2021-йил 24-декабр).
  8. ↑ „Расман: Билолхон Тошмирзаев — "Нефтчи" футболчиси!“ (2023-йил 12-июл).
  9. ↑ „"Нефтчи": футболчи ва икки мураббий билан шартномалар узайтирилди“ (2023-йил 24-декабр).
  10. ↑ „Шомуродов – Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси, Бердиев – энг яхши мураббий. УЗ Фоотбалл Аwардс-2021 якунлари“ (2021-йил 25-декабр).
  11. ↑ „Йил қаҳрамонлари тақдирланди“ (2021-йил 25-декабр).
  12. ↑ „2021 йилнинг энг чиройли голи аниқланди. Ким кимга овоз берди?“ (2021-йил 27-декабр). 2024-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-феврал.

Ҳаволалар