Bino

Бино — кишиларнинг яшаши, билим олиши, ишлаши, ҳордиқ чиқариши учун ҳамда маиший ва ишлаб чиқариш мақсадлари, шунингдек ҳайвон, паррандаларни боқиш ва буюмларни сақлаш учун қуриладиган иншоот. Турар жой ва жамоат бинолари (мактаб, театр, касалхона, магазин, ҳаммом ва ҳоказолар) бўлади. Кўпинча, умумий тарзда фуқаро ва саноат бинолари деб аталади. Бинонинг асосий қисмлари: кўтариб турувчи конструксиялар (пойдевор, устунлар, деворлар), тўсувчи конструксиялар (пардеворлар, ёпмалар) ва том. Бинолар мўлжалдаги хизмат муддатига қараб, муваққат ва капитал хилларга бўлинади. Бино нимага мўлжалланганига қараб, меъморий жиҳатдан, қаватлилик жиҳатдан, ишлатиладиган қурилиш материаллари жиҳатдан ҳар хил турларга (ғиштин, пахса девор, синчли, кўп қаватли ва бошқалар) бўлинади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |