Bio Jan Batist
БИО (Биот) Жан Батист (1774 1862) — франсуз физиги, геодезисти ва астрономи. Париж Фанлар академияси аъзоси (1803), Петербург Фанлар академияси хорижий фахрий аъзоси (1819). Илмий ишлари ёруғликнинг қутбланиши (унинг номи билан аталувчи қонун), электр токининг магнит майдони (Б.Савар қонуни) ва акустика соҳаларига оид. Б. фан тарихи масалалари билан, хусусан И. Нютон ишларини ўрганиш билан шуғулланган. Б. экспериментал ва математик физика курси дарслиги (1816) муаллифи.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |