Биобиблиография (био... ва библиография), шахсий библиография — библиография тури; босма асарлар ҳақидаги маълумотлар уларнинг муаллифлари биографияси ва шу муаллифга багишланган адабиётлар тўғрисидаги маълумотлар билан бирга берилади. Б. луғат ва кўрсаткичлар шаклида бўлади. Луғатларнинг оддий (солнома) ва ретроспектив (утмишга оид) хили мавжуд. "Солнома"да шу луғат тузилган йилидаги замондошлар, шунингдек ўша йили вафот этган шахсларга оид маълумотлар ёритилса, ретроспектив луғатлар муҳим даврларни қамраб олади. Кейинги даврда фан соҳалари бўйича, шунингдек алоҳида машҳур фан, жамоат арбоблари, ёзувчиларга багишланган Б. кўрсаткичлари тузиш тараққий этди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил