Biofabrika
Биофабрика, биокомбинат — ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашишда фойдаланиладиган биопрепаратлар ва энтомофаглар ишлаб чиқарувчи, шунингдек уй ҳайвонлари касалликларини аниклаш, олдини олиш ва даволаш учун биопрепаратлар (ваксина, зардоб ва бошқалар) тайёрловчи корхона. Ўзбекистонда дастлабки Б. (биолаборатория)лар 1972-йилда ташкил этилган. 1978-йилдан суғорма деҳқончилик минтакаларидаги Б.да, асосан ўсимликларнинг зараркунанда тунламларига қарши қўлланиладиган трихограмма ва бошқа кўпайтирилади. Ўзбекистонда 526 хўжаликлараро механизациялашган Б. линиялари мавжуд. Трихограммани кўпайтириш жараёни икки босқичда олиб борилади: тухуми (трихограмма ўз тухумини шу тухумга қўйиб ривожланади) учун дон куясини ва трихограммани купайтириш. Бу ишларни амалга ошириш учун Б.да донни дон куяси билан зарарлаш, кўпайтириш ва капалакларни йигиб олиш сехи ҳамда дон куяси тухумларини трихограмма билан зарарлаш сехи қурилади. Дон куясини кўпайтириш бокслари бир-бири билан ҳашаротни ўтказувчи йўл опкали туташтирилган: бу йўлдаги ҳаво оқими капалакларни куя йиққичга тўплайди. Кассеталарга жойлаштирилган капалаклар тухум қўя бошлайди, тухумлар ҳар куни йиғиб олинади ва ортиқча аралашмалардан тозаланади. Дон куясининг тухумлари трихограмма билан намлик, ҳарорат ва ёруғлиги созлаб туриладиган махсус мосламаларда зарарланади. Ривожланишнинг имагодан олдинги босқичини тугатган трихограммалар совуқ камераларга йиғилади ва шу ердан хўжаликларга жўнатилади. Б.да трихограммани бутун йил давомида кўпайтириш мумкин. Бир сентнер арпа ёки маккажўхори донидан 600—1400 г дон куяси тухуми олинади. Бир бокснинг ишлаб чиқариш унумдорлиги 300 граммгача. Биофабрика технологияси даври беш марта давом эттирилса 1500 г тухумхур трихограмма олиш мумкин. Бу эса 440—500 га пахта майдонга ишлов бериш учун етади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |