Biofiltr
Биофилтр (био... ва филтр), биологик филтр — оқова (мас, корхоналардан чиққан) сувларни биологик йўл билан тозапайдиган иншоот. Филтрловчи материаллар (буғ қозони шлаги, гранит чақиқ тоши. шагал, керамзит ва бошқалар) тўлдирилган қуш тубли дойра ва тўрт бурчак шаклдаги резервуардан иборат, тублари орасидаги масофа камида 0,4 м. Филтрловчи қатлам баландлиги 1,5–2 м; филтрловчи қатлам доналари йириклиги 30–50 мм; пастки тўшама қатлам қалинлиги 60–100 мм. Оқова сув филтрловчи материал орқали ўтганда унинг сиртида биологик парда (оқова сувнинг бактерияси, замбуруғи, оксидловчи ва минералловчи органик моддалари) ҳосил бўлади. Унда сув ичидаги органик моддалар турли микроорганизмлар ҳаёт фаолияти туфайли парчаланади ва сув тозаланади. Атроф муҳит экологиясини, оқова (оқинди) сувлар бориб қўшиладиган окар сувларнинг сифатини яхшилашда Б.нинг аҳамияти катта.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |