Biogen stimulyatorlar
Биоген стимуляторлар, биологик стимуляторлар — муайян шароитда ҳайвонлар ва ўсимликлар тўқималарида ҳосил бўладиган ва биологик фаоллик хусусиятига эга бўлган моддалар. Биоген стимуляторлар туғрисидаги таълимот илк бор В. П. Филатов (1875—1956) томонидан ишлаб чиқилган. Биоген стимуляторлар организм функсияларини тезлаштиради. Биоген стимуляторлар ли препаратлар ўсимликлар (алоэ барги ивитмаси) ва ҳайвонлар тўқималаридан турли хил омиллар (совитиш, қоронғи жойда сақлаш ва бошқалар) таъсир этиши орқали, шунингдек микрофлора ва микрофауна қолдикларига эга бўлган торфдан ҳамда балчикдан тайёрланади. Биоген стимуляторлар дан тиббиётда ҳар хил касалликлар (тез битмайдиган яралар, яллиғланиш жараёнлари, кўз касалликлари, экзема, суяк синиши, эндометритлар, мастит ва бошқалар) ни даволашда, чорвачиликда ёш молларнинг ўсишини тезлаштириш, пуштини кўпайтириш ва маҳсулдорлигини оширишда фойдаланилади. Бунда суюқ препаратлар инъексия қилинади ёки ичирилади. Имплантация мақсадларида қуруқ препаратлар (ҳайвонлар эмбриони, талоғи, жигари ва буйрак усти безидан тайёрланадиган қуруқ биостимуляторлар), Дорогое антисептик стимулятори, йилқилар қон зардоби (СЖК), ҳайвонларнинг консерва қилинган кони ва унинг экстракти (ДЗК), ацидофил булон култураси (АБК) ва бошқа ишлатилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |