Biogenez
Биогенез (био... ва генез) — органик бирикмаларнинг тирик организмлар ҳосил қилиши. Кенг маънода — Б. барча тирик мавжудотларнинг фақат тирик материядан пайдо бўлишини таъкидлайдиган ғоянинг эмперик умумлашмасидан иборатдир. Бу терминни фанга дастлаб ХИХ аср ўртасида Г. Гексли киритган. Б.ни Гелмголс, Аррениус ва бошқа илгари сурган. Б. тарафдорлари ердаги дастлабки тирик мавжудотлар "ёруғлик босими" ёки фазо жисмлари (метеоритлар) билан бирга бошқа сайёралардан келиб қолган ҳаёт муртакларидан ривожланган деб исботлашга уринишади. Б. ҳаётни абадий деб ҳисоблайди, Ердаги ҳаёт моддаларнинг ривожланиши натижасида пайдо бўлганлиги тўғрисидаги назарияни рад этади. Ҳозирги замон фани Б.нинг нотўгри эканлигини исбот қилиб берди, чунки дастлабки тирик мавжудотларнинг абадийлиги ҳақидаги тушунчалар тирик табиатнинг ривожланиши тўғрисидаги тарихий маълумотларга зиддир (яна қ. Абиогенез).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |