Европанинг асосий биогеографик раёнлари

Биогеография (био... ва география) — тирик организмлар (ўсимлик, ҳайвонлар, замбуруғлар, микроорганизмлар) жамоаси ва улар компонентлари (тур, уруг, оила ва бошқалар)нинг Ер юзида таркалиши қонуниятларини ўрганувчи фан. Биогеография биосфера ҳақидаги фанлардан бўлиб, унга зоогеография ва ботаник география киради. Биогеографиянинг асосий бўлимлари ХВИИИ аср охири ва ХИХ асрнинг 1-ярмида Экваториал Африка, Жан. Америка ва Осиёнинг флора ҳамда фаунасини тадқиқ қилган кўпданкўп экспедициялар, шунингдек ўша даврнинг натуралистлари, айниқса А. Гумболдт, А. Уоллес ва Ф. Склетер ишлари туфайли шакллана бошлаган. Ф. Склетер биринчилар каторида қуруқлик юзасини раёнлаштиради.

Замонавий Биогеография организмлар ва биоценозлар географияси муаммоларини ишлаб чиқади. Масалан, ареалогик Биогеография ҳар хил турлар тарқалган ҳудудларни аниқлайди, уларнинг ареал чегарасида тарқалишини ўрганади, ана шулар асосида маълумот ва кадастр ҳариталарини тузади. Регионал Биогеография флористик ва фаунистик раёнлаштириш билан шуғулланади. Ҳайвонлар ва ўсимликлар ареалларини солиштириш ҳамда биоталарни ажратиш ва асосий биомларнинг тақсимланишини тавсифлаш асосида комплекс биогеографик раёнлаштириш схемалари яратилади. Экологик Биогеография географик областлардаги жамоалар биомассаси, биологик маҳсулдорлиги ва улар ҳаётида организмларнинг аҳамиятини ўрганади. Тарихий Биогеография Ернинг ўтмишини жамоалар ва уларни ташкил этувчи организмларнинг таркалишига таъсирини текширади.

Биогеография ўсимлик қоплами ва ҳайвонот дунёси ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда самарали фойдаланиш, маданий фитоценозлар яратиш, ҳайвонлар ва ўсимликларни иқлимлаштириш ишларини амалга ошириш, касаллик туғдирувчилар ва уларни ташувчиларга карши курашнинг назарий асоси ҳисобланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил