БИОГИДРОАКУСТИКА (био…, гидро… ва акустика,) биологик гидроакустика—сувдаги организмлар чиқарадиган товушларни ўрганадиган фан. Б. Иккинчи жаҳон урушида техник гидроакустика (шовқин пеленгатори, эхолокация ва бошқалар) воситаларидан кўп фойдаланиш муносабати билан вужудга келган. Кўпчилик сув ҳайвонлари (баликлар, сут эмизувчилар ва қисқичбақасимонлар) товуш чиқаради. Аксарият, балиқлар товуши фақат айни турга хос бўлади. Шу асосда балиқларнинг тури ва ёшини аниқлаш мумкин. Б. маълумотлари кицимонлар (китлар ва делфинлар)нинг акустик органларини ўрганиш учун ҳам анча муҳим. Бу ҳайвонларнинг ўзига хос баъзи хусусиятлари, чунончи гидроакустик импулелар юбориш ва қабул қилиш йўли билан ўзларига озиқ бўладиган нарсаларни топиши ёки хавфдан қочиши Б. ёрдамида аниқланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил