Bioiqlim atlasi
Биоиқлим атласи — очиқ ҳавода ва метеорологик омиллар мажмуи муҳитида одамга таъсир кўрсатадиган иқлим кўрсаткичларининг муайян ҳудуд доирасида тақсимланишини акс эттирадиган ҳариталар тўплами. Минтақанинг биринчи Биоиқлим атласи ("Биоклиматический атлас Средней Азии") 1973-йилда В. А. Бугаев номидаги Ўрта Осиё гидрометеорология илмий тадқиқот институтида тайёрланган. Атлас минтақа ҳудудида ўтказилган кўп йиллик биоиқлимий ва метеорологик тадқиқотлар ҳамда кузатишлар натижасида тўпланган материаллар асосида тузилган 136 ҳаритадан иборат. Атласда (йилнинг ҳар бир ойи учун ўртача қуёш вақти билан соат 13 да): ҳаво ҳарорати; тўғри қуёш радиацияси интенсивлиги; одам танасининг қисқа тўлқинли, узун тўлқинли ва умумий радиация баланси; одам танаси билан ҳаво ўртасидаги конвектив иссиқлик алмашинуви; терлаш натижасида сарф бўладиган иссиқлик ва сув, жумладан, очиқ ҳавода 1 ва 2иш сменасида терлаш орқали сарфланган сув миқдорининг йиғиндиси; эквиваленцамарали ҳарорат ва бошқа Атласда одам иссиқлик баланси усулининг назарий асослари, уларда биоиқлимий кўрсаткичларнинг фазовий тақсимланишидаги асосий қонуниятлар баён этилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Биоклиматический атлас Средней Азии [Сост. Б. А. Айзенштат], М., 1973.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |