Bioko oroli
Биоко ороли (Биоко) (1973-йилгача ФернандоПо, 1979-йилгача МасиасНгемаБиёго)—Атлантика океанининг Гвинея қўлтиғидаги орол, Африка қиргоқлари яқинида. Экваториал Гвинея провинсияси. Майдони 2017 км². Аҳолиси 100 минг кишидан ортиқ. Орол вулкан массивларининг қўшилишидан пайдо бўлган (баландлиги 3008 м гача, Малабо тоғи). Доим яшил тог тропик ўрмонлар билан крпланган. ТикодеСантаИсабел қўриқхонаси бор. Какао, кофе плантациялари мавжуд; маниок, ер ёнғоқ, шакарқамиш етиштирилади. Ородда Экваториал Гвинея пойтахти—Малабо шаҳри жойлашган.
| География | |
|---|---|
| Майдони | км2 |
| Денгиз сатҳидан баландлиги | м. |
| Ма'мурият | |
| Демография | |
| Қо'шимча ма'лумот | |

Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |