Biolaboratoriya
Биолаборатория, биологик лаборатория (қишлоқ хўжалигида) - қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда ҳашаротлардан, касаллик, бегона ўтлардан биологик усулда ҳимоя қилишни амалга оширадиган ва назорат қилиб турадиган муассаса. Вилоят ишлаб чикариш Б.си ва хўжалик Б.лари мавжуд. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатадиган 700 дан ортиқ Б. бор (2000). Бу Б.ларда энтомофаглар (тангақанотлилар тухумининг паразити— трихограмма, ғўза тунлами қуртининг паразити—бракон, комсток червесининг паразити—псевдафикус, шумгия фитофаги — факултетомиза пашшаси ва бошқалар) кўпайтирилади ҳамда ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши қўлланади. Сабзавотчилик хўжаликларидаги ишлаб чиқариш Б.сида иссиқхона оққанотига қарши қўлланадиган энтомопатоген замбуруғ—ашерсония етиштирилади. Бундан ташқари Б. ўсимликларни ҳимоя қилишда бошқа биологик воситалардан, мас, микробиологик препаратпар—денробациллин, энтобактерин ва бошқалардан ҳам фойдаланади. ЎзР Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар Маркази реэпубликадаги Б.га илмийметодик раҳбарлик қилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |