Биологик дренаж, табиий дренаж —ортиқча ер ости сувлариии табиий ўсимлик қоплами—дарахтзорлар, ўрмон минтақалари, экинлар ёрдамида чиқариб ташлаш. Биологик дренаж тупроқшароитини яхшилашга, захини крчиришга хизмат қилади, ер ости сувлари сатҳини пасайтиради (қаранг Транспирация). Барглари орқали кўп сув буғлатиш қобилиятига эга бўлган тол, терак, қайрағоч каби дарахтлар ва беда сингари қишлоқ хўжалиги экинлари Биологик дренаж вазифасини бажаради. Мае, вегетация даврида бир туп тол ва терак 20—100 м3 гача сув буғлатади, суғориладиган майдоннинг 1,5% ни қоплаган дарахтзор дренаж чикарадиган тузларнинг 15% ни олиб чиқади. Беда (ёши, зичлиги, сизот сувлари сатҳининг чуқурлиги, тупроқнинг гранулометрик таркиби ва бошқа шароитларга қараб) 4–20 м³/га сув сарфлайди. Бу миқдорнинг 78% гача қисми ер ости сувлари ҳиссасига тўғри келади. Ёз фаслида, ўсимликлар сувни кўплаб сарфлайдиган даврда бедазорлардаги ер ости сувлари сатҳи экинзор далаларидагига нисбатан 50—70 см чуқурроқда бўлади. Ўзбекистоннинг чўл ва ярим чўл зоналарида ўзлаштирилган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда терак, тол, жийда, чинор, оқ акация ва бошқалардан кенг фойдаланилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил