Biologik himoya usuli
Биологик ҳимоя усули — (ўсимликларни ҳимоя қилишда)—зараркунанда ҳашаротларни йўқ қилиш ёки уларнинг сонини қишлоқ хўжалигига сезилмайдиган даражагача камайтиришда тирик организмлардан фойдаланиш. Бу усулнинг моҳияти қишлоқ хўжалиги экинлари чараркунандалари билан уларнинг паразитлари ҳамда йиртқичлари (айниқса, ҳашаротлар ва каналар билан), шунингдек бактериал, замбуруғли, вирусли ва аралаш касалликларни қўзғатувчилари ўртасИ" даги табиий антагонистик қарамақаршиликдан мақсадга мувофиқ фойдаланишдан иборат. Буни ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш қуйидаги йўналишларда олиб борилади: акарифаг ва микроорганизмлар табиий популяцияларининг фойдали фаолиятини ўрганиш ва ундан фойдаланиш; фойдали организмларни сақлаш, улар сонини кўпайтириш ва таъсир самарасини ошириш шароитларини аниқлаш; йиртқич ва паразит ҳашаротлар ҳамда каналарнинг янги турларини иклимлаштириш; фойдали организмларни яшаш ареали ичида кўчириш; энтомофаглар ва акарифагларни кўп миқдорда сунъий кўпайтириш ва табиатга қўйиб юбориш (мавсумий тарқатиш); микробиологик препаратларни қўллаш.
Физиология, экология, биокимё, генетиказа микробиология соҳасидаги тадқиқотлар Биологик ҳимоя усули у.нинг феромонлар ва гормонлар, нур билан ҳамда кимёвий стериллаш (бепушт қилиш), дурагайлаш, антибиотиклар ва бошқалардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган янги истиқболли йўналишларини белгилаб берди.
Бир организмга қарши курашда бошқасидан фойдаланишга қадимдан уриниб келинган. Масалан, Қад. Хитойда ситрус ўсимликлари зараркунандаларига қарши йиртқич чумолиларни қўллаш соҳасида муваффақиятли тажрибалар ўтказилган. Ўзбекистонда Биологик ҳимоя усули у. ривожига В. В. Яхонтов, П. П. Богуш, В. П. Невский, А. Н. Лужеский, М. Н. Нарзиқулов, Ф. М. Успенский ва бошқа катта ҳисса қўшдилар. Биологик ҳимоя усули у.да самарали натижа берадиган энтомофаглардан— афелинус, псевдафикус, родолия, криптолемус қонли бит ва червесларга, теленомус хасвага, трихограмма кузги тунлам, ғўза тунлами ва бошқа зараркунандаларга қарши иқлимлаштирилди.
Биологик ҳимоя усули у.нинг назарий ва амалий соҳасида эришилган ютуқлар бу воситалар (мас, афелинус, псевдафикус, трихограмма, габробракон, фитосеюлюс, дендробациллин, энтобактерин, битоксибациллин ва бошқалар) турини кўпайтириш ҳамда уларни қўллаш ҳажмини ошириш имконини берди.
Энтомофаглар систематикаси, улар тарқалишини ўрганиш ҳамда Биологик ҳимоя усули у.нинг назарий асосларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган тадқиқотлар Ўзбекистон Фанлар академияси нинг илмий тадқиқот институтларида олиб борилади. 2000-йилда Ўзбекистонда 5,079 млн. га майдонда (қайта ишлов бериш ҳисоби билан) зараркунанда ҳашаротларга қарши Биологик ҳимоя усули у. қўлланди. Республика қишлоқ хўжалигида Биологик ҳимоя усули у.ни қўллаш бўйича жаҳонда олдинги ўринларни эгаллайди.
Ад: Трихограммани урчитиш, сақлаш ва қўллаш [проф. Х.Ҳ. Кимсанбоев таҳрири остида. Тошкент, 1999; Йиртқич галлица афидидизи пашшасини урчитиш ва қўллаш. Тошкент, 1999.
Зоҳид Одилов, Маҳмуджон Юнусов.
Адабиётлар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |