Biologik hosil
Биологик ҳосил, тупдаги ҳосил — маълум бир майдондаги ўсимлик тупларида етилган ҳосил, ўз вақтида бошланадиган йиғимтерим олдидан далада етилган тайёр маҳсулот миқдори. Биологик ҳосил экинлар (дон, пахта, мевалар ва бошқалар) ҳосилини йиғиш олдидан хўжалик мутахассислари томонидан аникланади. Биологик ҳосил билан бирга ҳақиқий ҳосил—1 га дан йиғиб олинган ҳақиқий ҳосил (омборга тушган ҳосилдорлик)— йиғилган ва хатланган маҳсулот тушунчаси ҳам қўлланади. Биологик ҳосил омбор ҳосилидан кўпроқ бўлади. Биологик ҳосил ишлаб чиқаришнинг асосий вазифаларидан бири Биологик ҳосил ни омбор ҳосилига айлантиришдан иборат, бу эса йиғимтеримни ўз вақтида тўғри ташкил этишга боғлиқ (қаранг Ҳосилдорлик).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |