Biologik preparatlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. (2024-10) |
қишлоқ хўжалигида ҳайвонларнинг юқумли ва инвазион касалликларига диагноз қўйиш, касалликларнинг олдини олиш, даволаш, маҳсулдорлигини оширишда, шунингдек ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш, тупроқунумдорлигини оширишда қўлланадиган биологик воситалар. Ветеринарияда Биологик препаратлар нинг қуйидаги турлари мавжуд: даволаш учун (махсус гипериммунли зардоблар, гаммаглобулинлар); касалликларнинг олдини олиш учун (ваксиналар, анатоксинлар); диагностика учун (аллергенлар, антигенлар, диагностик зардоблар, бактериофаглар), стимуляторлар (ҳайвонлар қон зардоби, бўғоз биялар қон зардоби, В12 витамини ва б). Ўзбекистонда Биологик препаратлар Давлат биология комбинатида, илмий тадқиқот институтларида, ветеринария лаб.ларида ҳар бир турдаги препаратлар учун ягона бўлган услуб бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан тасдиқланган техникмеъёрий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқарилади. Биологик препаратлар нинг тайёрланиши ва чиқарилишини мазкур корхона ва муассасаларнинг биологикназорат бўлими ёки назорат лаб., шунингдек Ветеринария препаратлари давлат илмийназорат лаб. назорат қилади.
Биологик препаратлар экинларини ва дарахтзорларни зараркунанда ҳашаротлар ва касалликлардан ҳимоя қилишда спора ҳосил қилувчи энтомопатоген бактериялар (дендробациллин, энтобактерин, дипел ва бошқалар) асосида тайёрланган бактериал препаратлар қўлланади. Далалар, пичанзорлар, боғларни, омборларни кемирувчилар (сичқон, каламуш ва бошқалар)дан ҳимоя қилишда бактероденсидлар ишлаб чиқарилади. Тупроқ унумдорлигини оширишда нитрагин ва бошқалардан фойдаланилади (қаранг Бактериал ўғитлар).
Биологик препаратлар нинг атроф муҳит ва инсон учун хавфи кам бўлиб, танлаб таъсир этади ва биоценоздат табиий алоқадорликни бузмайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |