Биологик регресс
Qiyofa
Биологик регресс — организмларнинг эволюцион инқирозга юз тутиши; биологик прогресснинг акси. Биологик регресс га учраган таксонлар индивидларининг сони қисқариб, улар ареали торайиб боради, мазкур таксоннинг кичик гуруҳлари сони камайиб кетади, яхши мослаша олмасдан қолган ёки бошқа организмлар билан яшаш учун курашда дош беролмаган индивидлар қирилиб кетади. Биологик регресс га учраган турлар ёки бошқа таксономик гуруҳлар қирилиб кетиши мумкин (қаранг Регресс).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |