Biologik ritmlar
Биологик ритмлар — биологик жараёнлар жадаллиги ва уларга хос хусусиятларнинг сиклик ўзгаришлари. Биологик ритмлар деярли барча ҳайвон ва ўсимликларда кузатилади ва организмларга муҳитнинг даврий ўзгаришларига (суткалик, мавсумий ва бошқалар) мослашишга имкон беради. Биологик ритмлар давомийлигига қараб қуёш суткалик (24 соат), ой суткалик (24,8 соат), ойлик (29,4 сутка) ва йилликка (мавсумий) бўлинади. Қуёш суткалик ритм кўпгина физиологик жараёнлар (ҳужайранинг бўлиниш частотаси, моддалар алмашинуви ва энергиянинг интенсивлиги ва бошқалар)га хос. Сутка давомидаги фаоллик даврларнинг сонига қараб, монофазали ва полифазали суткалик ритмлар фарқланади. Бунда ҳайвонлар ҳаракатининг фаоллиги, ўсимликлар барги ва гулбаргининг ҳолати, сут эмизувчи ҳайвонлар жигарининг гликоген сарфлаши ва бошқа биокимёвий жараёнлар сутка мобайнида ўзгаради. Ой суткалик ритм денгиз соҳили зонаси ўсимликлари учун хос. Ойлик ритм денгиз сатҳининг кўтарилиши даврига мое келади ва айрим сувўтлар ҳамда ўсимликларнинг кўпайиш сиклида намоён бўлади. Йиллик (мавсумий) ритм ўсимликларда, кўпинча куннинг узунлиги, температура ва бошқа иклим омилларининг ўзгариши билан тартибга солинади (к,. Фотодавр). Биологик ритмлар ни хронобиология фани ўрганади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Вюннинг Э., Ритми физиологических процессов, пер. с нем., М., 1961.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |