Biometrik pasport

Биометрик паспорт (баъзан э-паспорт, эПаспорт ёки рақамли паспорт деб ҳам аталади) — паспортнинг бир тури. Биометрик паспорт ҳам электрон, ҳам қоғоз паспорт бўлиб, унда паспорт эгаси ҳақида биометрик маълумотлар сақланади. Биометрик паспортларда контакциз ақлли карта (инглизча: cонтаcтлесс смарт cард) технологиясидан, жумладан микропроцессор чипларидан (компутер чипларидан) ва антеннадан (чипга қувват етказиш ва коммуникация учун) қўлланади.
Ҳужжат ва чипнинг характеристикаси Гражданлар авиацияси халқаро ташкилоти (инглизча: Интернатионал Cивил Авиатион Организатион, ИCАО)нинг 9303 рақамли ҳужжатида белгилаб берилган.[1][2][3] Биометрик паспортдаги муҳим маълумот ҳам қоғозда ёзилади, ҳам чипда сақланди. Паспорт чипида электрон равишда сақланган маълумотнинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун очиқ калитлар инфраструктураси (инглизча: Публиc Кей Инфраструcтуре, ПКИ)дан фойдаланилади.
Ҳозирги кунда бундай паспортларда ишлатиладиган биометрик маълумотларга юз тузилиши, бармоқ излари ва кўз қорачиғининг тузилиши киради. Бу белгилар бир неча биометрик хусисиятлар ўрганилиб чиқилганидан кейин танланган. Гражданлар авиацияси халқаро ташкилоти паспортларда ишлатилиши керак бўлган биометрик файл форматларини ва коммуникация протоколларини белгилаб беради.
Одатда паспорт чипларида ҳар бир биометрик хусусиятнинг фақатгина рақамли тасвири (одатда ЖПЕГ ёки ЖПЕГ2000 форматларида) сақланади. Биометрик маълумотни солиштириш паспорт ташқарисида, электрон чегара назорат тизимларида амалга оширилади. Чипларда одатда камида 32 килобайт хотира бўлади. Чиплар яна ИСО/ИЭC 14443 каби халқаро стандартларга мос келадиган интерфейсларда ишлайди. Бу стандартлар биометрик паспортларнинг турли мамлакатларда муаммосиз қўлланилишини таъминлаш учун хизмат қилади.
Баъзи мамлакатларда чиқариладиган шахсий гувоҳномалар (шахсий карталар ёки ИД карталар) (масалан, Нидерландия, Албания ва Бразилиядаги гувоҳномалар) тўлалигича Гражданлар авиацияси халқаро ташкилотининг 9303 стандартига мос келади. Бошқа мамлакатлардаги гувоҳномалар, жумладан АҚСҲ паспорт картаси, бундай эмас.
Ўзбекистон Респулкасида 2021-йил 1-январдан бошлаб ИД-карталари (Шахс гувоҳномаси) бериб бошланди.
Манбалар
- ↑ „ИCАО Доcумент 9303, Парт 1, Волуме 1 (ОCР мачине-реадабле пасспорц)“ (ПДФ). Қаралди: 8-сентябр 2010-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „ИCАО Доcумент 9303, Парт 1, Волуме 2 (э-пасспорц)“ (ПДФ). 2007-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-сентябр 2010-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-10-11 санасида архивланган)
- ↑ „ИCАО Доcумент 9303, Парт 3 (cредит-cард сизед ИД cардс)“ (ПДФ). Қаралди: 8-сентябр 2010-йил.[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
| Викиомборда „Биометрик паспорт“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Ўзбекча Википедиянинг „Биометрик паспорти“ яроқсиз бўлиб чиқди, Озодлик радиоси, 11-апрел, 2014
- Биометрик паспорт эски паспортдан нимаси билан фарқ қилади?, Озодлик радиоси, 4-июн, 2014
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |