Биополимерлар (био... ва полимерлар) — барча тирик организмларнинг ҳаёт фаолиятида муҳим рол ўйнайдиган юқори молекулали табиий бирикмалар. Нуклеин кислоталар, оқсиллар ва полисаҳаридларпк ўз ичига олади. Булардан ташқари, аралаш Биополимерлар ҳам бўлиб, уларга нуклеопротеид, гликопротеид, липопротеид, гликолипид, липосаҳарид ва биополимерлар киради. Асосий Б.дан нуклеин кислоталар ҳужайраларда генетик функсияни бажаради. Оқсиллар ҳужайраларнинг энг зарур таркибий қисми бўлиб, бир қатор муҳим функсияларни ўтайди. Оқсилферментлар ҳужайраларда рўй бераётган моддалар алмашинувида кимёвий реаксияларни тартиб билан ва зарур тезликда олиб боради. Мускул оқсиллари, микроб хивчинлари ва ҳужайра ворсинкалари қисқариб, кимёвий энергияни механик ишга айлантиради. Шунинг ҳисобига организмлар ҳаракатланади. Қон оқсиллари кислород (гемоглобин)нн ташиб, организмни ёт оқсиллар (углобулинлар)дан ҳимоя қилади ва қон ивишида иштирок этади. Полисаҳаридлар тўқималар тузилишида иштирок этиб, резерв Б. функсиясини бажаради. Б.нинг тузилиши—молекулаларнинг узоқ вақт давом этган эволюцияси натижасидир, шунинг учун улар биологик вазифасини тўла бажаришга мослашган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил