Biopsiya
Биопсия (био... ва юн. опсис—кўриш, текшириш)—даволаш ва касалликни аниқлаш мақсадида тирик одамнинг тўқима ёки бирор аъзосидан бир қисмини кесиб олиб текшириш. Асосан хавфли ўсмалар ва қон яратиш тизими касалликларини аниқлашда қўлланади. Биопсия ишлари олиб боришда ҳам Б.дан фойдаланилади. Тўқима, бирор аъзони қисман олиб ташлаш ҳам Б. (даволаш Б.си) ҳисобланади. Б. махсус тиббий асбоблар (эндоскоп, қисқич, шпател, жаррохлик пичоғи) ва жарроҳлик усуллари (пунксия, қириб олиш ва бошқалар) ёрдамида амалга оширилади. Б.да организмга зарар етмайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |