Биёсферанинг тузилиши

Биосфера (биос – ҳаёт, юн. спҳаира—шар) – Ернинг тирик организмлар тарқалган қобиғи. Биосферанинг таркиби ва энергетикаси ундаги тирик организмларнинг фаолияти билан боғлиқ. Биосфера „ҳаёт қобиғи“, тўғрисидаги дастлабки фикрни Ж.Б Ламарк билдирган. „Биосфера“ терминини эса фанга австриялик геолог Э. Зюсс (1875) киритган. Биосфера таълимот тўғрисидаги тўлиқ маълумотни рус олими В. И. Вернадский (1926) ишлаб чиққан.

Биосфера атмосферанинг озон қатламигача бўлган қисми (20–25 км), литосферанинг сиртқи қисми ва гидросферани тўлиқ ўз ичига олади. Биосферанинг қуйи чегараси қуруқликда 2–3 км, океан тубида 1–2 км чуқурликкача боради.

Ердаги ҳаёт мураккаб ва хилмахил организмлар комплексидан иборат. Тирик организмлар ва улар яшайдиган муҳит ўзаро чамбарчас боғланган бир бутун динамик система – биогеосенозларни ҳосил қилади.

Ерда ҳаётнинг ривожланиши давомида организмларнинг бир гуруҳи иккинчисининг ўрнини олиб турган бўлсада, у ёки бу геокимёвий функсияларни бажариб турадиган организмлар нисбати ўзгармасдан қолган. Шу туфайли турли геологик даврларда моддалар бир хил тезликда Ер қобиғида тўпланиб борган. Шундай қилиб, тирик организмлар ҳаётнинг муҳим шарти бўлган анорганик муҳитнинг доимийлиги (гомеостаз ҳолати)ни сақлаб туради.

Инсон фаолияти Ер юзини тубдан ўзгартиришга қодир бўлган ҳозирги даврда биосферанинг ривожланиши янги поғонага кўтарилди. Сўнгги йилларда инсоннинг биосферага биокимёвий таъсири бошқа барча тирик организмларга нисбатан жуда катта кучга айланди. Лекин табиий ресурелардан фойдаланишни биосферанинг ривожланиши ва функсияси қонуниятларини назарписанд қилмасдан амалга оширилиши (мас, ўрмонларнинг кесилиши, ерларнинг ўзлаштирилиши, шаҳарлар, завод, фабрикалар, сунъий сув ҳавзалари, йўллар қурилиши ва бошқалар) биосферадаги биокимёвий жараёнларга катта таъсир ўтказмоқда. Ер ости бойликларини қазиб олиб, жуда кўп миқдорда ёқилғи ёқилиши моддалар алмашинувини тезлаштириб, Биосфера таркиби ва унинг гомеостаз ҳолатига таъсир кўрсатади. Шу туфайли биосферани бир бутун, муайян даражада тартибга солинган мураккаб динамик система деб қаралиши унда кечадиган жараёнларни тўғри тушуниб олишга ёрдам беради. Биосфера тўғрисидаги таълимот экология, биоценология ва бошқа фанларнинг ривожланишида, табиат ва жамиятнинг ривожланиши билан боғлиқ бўлган жуда кўп ўта мураккаб муаммоларни хал этишда катта аҳамиятта эга.

Инсоннинг биосферага салбий таъсири.

Турли табиий офатлар, очарчилик инсонлар сони камайишига сабаб бўлмоқда. Масалан, 1975-йилда Хитойда бўлган ер силкинишидан 600 мингдан ортиқ одам ўлган бўлса, 1985-йилги Мехикодаги ер қимирлаш 20 минг, Колумбиядаги вулқон 26 минг, Арманистондаги ер қимирлаш 25 минг, Тожикистонда эса 100- мингдан ортиқ одамлар ўлимига сабаб бўлди, 2001-йил январ ойи охирида Ҳиндистондаги ер силкинишида 40000 га яқин киши ҳалок бўлган.

Аммо инсоннинг табиатга кўрсатган салбий таъсири хилма-хилдир. Масалан, ўрмонлардаги ёнғин сабабли минг-минглаб гектар ердаги дарахтлар, уларнинг органик моддаси ёниб кетади. Атлантика океани устидан учиб ўтган реактив самолёт 35 т. кислород ютиб, атмосферага ютган кислороддан ортиқ заҳарли газлар чиқаради. Ерга ҳаддан зиёд кўп заҳарли моддалар ишлатилиши биосфера турғунлигининг бузилишига сабаб бўлди. 1960-90 йиллар Ўзбекистон пахта далаларининг ҳар гектарига 45–51 кг дан заҳарли гербицидлар қўлланиши қанча-қанча инсонларнинг оғир дардга чалинишига сабаб бўлди, қанчаси ҳаётдан кўз юмди. Заҳарли моддалар таъсири ҳам кўп йилар давом этади. Турли мамалакатлар томонидан дунё океани 6-7 млрд.т қаттиқ чиқиндилар ташланади, гидросфера 90-100 млн. т. нефт, нефт маҳсулотлари шундан 19-20 млн. тонна ер усти экосистемасига, 60-70 млн. тонна атмосферага тушади. Шундай техноген сабабларга кўра, кейинги 130 йил ичида атмосферада CО2 миқдори 0,3% дан 0,5% га етиб қолди. Овропа мамлакатларидаги саноат ва транспортдан ажратилган заҳарли газлар ерга (ёмғир) кислотаси шаклида тушмоқда, ҳавода заҳарли газлар миқдори ортган, масалан, 1 одамга 47 кг заҳарли газлар тўғри келади. Атмосферадаги 70% газлар Швеция ва 80% эса Норвегия сифатида шамол билан бошқа қўшни ҳудудларга тарқалади. Овропа ҳосил бўладиган кислотали ёмғирларнинг 20% и Шимолий Америкадан келади. Кейинги 4-5 йил ичида Осиё осмонида сариқ туман ҳосил бўлиб, кислотали ёмғир 2005-йил 10, 14-июл кунлари Тошкентга ёғди. Ёмғир сариқ занг пҲ=4,5 бўлиб, ёмғир туфайли сабзавот ўсимликлари қуриб қолди. Бундан 150-170 йиллар аввал Овропа ерларига атмосферадан ёғин билан кадмий элементи тушган эмас, лекин кейинги вақтда гектарига 5,4 – 5,5 гр кадмий тушмоқда. Унинг одамнинг айрим безларидаги миқдори 1900-йилга қараганда 75-80 баробар ортган. Йиртқич қушларда эса 132 баробар кўпайган. Ҳаттоки кейинги 100 йил ичида Помир-Олой музликларида кадмий миқдори 5-6-марта ошган. Инсон ижод қилган моддаларнинг, тириклик генетик системасига салбий таъсири жуда катта. Ҳозирги кунда дунё бўйича кўп миқдорда турли кимёвий моддалар тўпланган бўлиб, уларнинг айримлари мутагенлик таъсир кўрсатади, улар тирик организм танасида оксидланиш, тикланиш, парчаланиш ва қўшилиш жараёнларида ҳужайра органик моддаларини ифлослайди, организим генетик белгиси ўзгаради, яъни аёллар ҳомиладорлиги бузилиши, боланинг чала туғлиши, болалар ўлими ортиши, юрак-қон томир, ошқозон, жигар, буйрак, рак касалликлари, уйқусизлик каби ҳолатлар кўпаяди. Ривожланаётган мамлакатларда пестицидларни қўллаш натижасида ҳар йили 375 минг одам заҳарланади. Улардан юз мингдан ортиғи ўлган. Заҳарли гербидсид ва пестицидлар қушлар, сув ҳайвонларига салбий таъсир қилади. Масалан, АҚШ нинг сув ҳавзаларида учрайдиган биологик организмларнинг 80% и тери ва жигар раки билан зараланган. Канада судан балиғи жигарида шиш бўлган, 5% ли хом нефтдан сув ўтлар, умуртқасизлар, балиқлар, тюлен ва кидсимонлар ўлади. Сувда айрим оғир металлардан жуда оз миқдорда ҳам тирик организмларга зиён етади. Яъни уларга симоб, (0,05 мг л) мис (0,05), кадмий (0,02), фенол (0,5), аммоний (1 мл.г л), сианит (0,05)мг. Кабилар организмлар ҳаракатини бузади кўп балиқлар ўлади ва инсонга салбий таъсир кўрсатади.

Яна қаранг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Вернадский В. И., Биосфера, М., 1967; Отабоев Ш. Т., Набиев Ч. Н., Инсон ва биосфера, Т., 1983; Биосфера. Эволюция, пространство, время, М., 1988.