Биостратиграфия (био... ва стратиграфиялан) — стратиграфиянинг бўлими, чўкинди қатламлар нисбий ёшини ва турли ҳудудларда бир хил ёшдаги қатламлар нисбатини аник,лаш мақсадида чўкинди қатламлардаги қазилма организмлар қолдиқларининг тақсимланишини ўрганади. Б.нинг вазифаси қатламларнинг нисбий ёши шкаласини ишлаб чиқишдан иборат. Биостратиграфик зоналарнинг кетмакетлиги геологик кесимда турли систематик рангга ёки уларнинг мажмуига тегишли ўлиб битган қазилма организмлар қолдиқларини алмашинишини акс эттиради. Зоналарни, биринчи навбатда биозоналарни ажратишда нисбатан қисқа даврда яшаб ўтган, аммо кенг тарқалган, зич яшаган ва турли хил бўлган гуруҳлар (мас, нуммулентлар, динозаврлар ва бошқалар) айниқса муҳим аҳамиятга эга. Зоналар кўпинча баъзи ўлиб битган организмлар (мас, маржонлар) гуруҳининг эволюцияси босқичлари билан асосланади. Б. учун қад. заррабин организмларни ўрганиш (микропалеонтология) муҳимдир. Планктон организмлар қолдиқлари оқимлар билан узоқ масофаларга тарқалиши натижасида зоналар ҳудуди ҳам шунга мувофиқ бўлади.

Б. қадимги организмлар яшаш шароитларини тиклаш мақсадида бир даврда, лекин турли шароитларда яшаган организмлар мажмуини ўхшаш шароитларда, лекин турли даврда яшаган организмлар мажмуидан фарқлаш учун палеонтология методларини кенг қўллайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил