Биотик омиллар, муҳитнинг биотик омиллари — бир ёки ҳар хил турга мансуб ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизмлар ҳаёт фаолиятининг организмларга таъсири мажмуи. Айниқса биоценоз организмлари орасидаги муносабатлар жуда яқиндан бўлади. Биотик омиллар ҳар хил турдаги тирик организмларнинг ўзаро таъсиридан иборатлиги билан мухитнинг абиотик омимарчдан фарқ қилади.

Организмларнинг ўзаро муносабатлари жуда ҳам хилма-хил. Тирик мавжудотлар бошқа организмлар учун озиқ манбаи бўлиши (ўт ўсимликлар ўтхўр ҳайвонлар учун озиқ ҳисобланади, ўтхўр ҳайвонларни эса йиртқич ҳайвонлар ейди), уларнинг кўпайишига имкон яратиши (ўсимликларни чангловчи ҳашаротлар фаолияти), яшаш муҳити бўлиб хизмат қилиши мумкин (мас, ғўзанинг хавфли касаллиги—вилтни ҳосил қилувчи патоген замбуруғ учун ғўза хўжайин ўсимликдир). Рақобат, симбиоз (бирга яшаш) ва бошқа ҳам организмлар орасидаги муносабатларга киради. Эҳтиёжлари бир-бирига ўхшаш организмлар орасида, мас, агар ўсимликларнинг ёруглик, намлик ва муҳитнинг б.(нима õзи бу )шароитларига нисбатан талаби бир хил бўлса, рақобат пайдо бўлади. Симбиоз ҳайвонлар, ўсимлик, микроорганизмлар орасида кенг тарқалган. Масалан, дуккакли ўсимликлар (беда ва бошқалар) азот ҳосил қилувчи бактериялар билан бирга яшайди, бу бактериялар ўсимликлар ҳаёти учун зарур бўлган углеводлар ва бошқа органик моддаларни ўсимликлар илдизидан олади. Биотик омиллар ҳар доим муҳитнинг абиотик омиллари таъсирига учрайди ва ўз навбатида унга фаол таъсир этиб, уни ўзгартириб боради. Абдукарим Зикирёэв.

Жураев Одилбек

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил