Бир ас-саба, БеэрШева — Фаластиндаги шаҳар, Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида. Аҳолиси 114 минг киши (1990). Негев чўлидаги савдотранспорт маркази. Йиғма уйлар, керамика, ойнашиша буюмлар ишлаб чиқарилади. Кимё, ёғочсозлик саноати корхоналари бор. Шаҳар милоддан аввалги ИВ асрдан маълум. ИИИ—ИВ асрларда қурилган қад. рим қалъаси қолдиқлари сақланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил