Бир мандатли сайлов округи — Бир мандатли сайлов округи (ҳуқуқи) деганда, ҳар бир сайлов округидан бир номзоднинг сайланишига айтилади. Ўзбекистонда ҳам айрим давлат ҳокимияти органларининг шакллантиришда бевосита айнан шу принсип қўлланади. Ушбу принсипга кўра ЎзР Парламенти — Олий Мажлис ҚП, маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайланишини кўришимиз мумкин. Унга кўра, ЎзР Конституциясининг 77-моддасида қуйидаги қоида ўрнатилган, яъни „Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚП ҳудудий сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида сайланадиган бир юз йигирма депутатдан иборат“. Сайлов округига тўғри келадиган сайловчилар нормасини бевосита ваколатли сайлов комиссиялару белгилаб беради. Ҳозирги кунда жуда кўп мамлакатларда бир мандатли сайлов принсиплари қўлланади. Бу ҳақида ЎзР Конс.нинг 117-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган т.ме/@латиповип[1].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик Энсиклопедияси