BirdLife International
БирдЛифе Интернатионал (собиқ Интернатионал Cоунcил фор Бирд Пресерватион) - қушларни муҳофаза қилиш ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш бўйича халқаро ташкилот. 120 дан ортиқ о'заро ҳамкорлик қилувчи нодавлат экологик ташкилотлар бирлашмасидир[1]. Ходимларнинг умумий сони 2,5 миллион кишидан ортиқ.
Халқаро гуруҳ бош қароргоҳи Буюк Британиянинг Кембриж шаҳрида жойлашган. Қушларни ҳимоя қилиш Қироллик жамияти, Ёввойи қушлар япон жамияти ва Миллий Аудубон жамияти унинг асосий ҳамкорлари саналади.
Қуш турлари йўқолиб кетишининг олдини олиш, қушлар яшайдиган асосий минтақаларни аниқлаш ва муҳофаза қилиш, қушларнинг асосий яшаш жойларини сақлаш ва тиклаш, шунингдек, бутун дунё бўйлаб табиатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларнинг имкониятларини кенгайтириш БирдЛифе Интернатионал вазифалари сирасига киради. Глобал Кенгаш раҳбарлигида а'зо ташкилотлар гуруҳ белгилаб берган стратегияларни маҳаллий, минтақавий ва миллий даражада амалга оширади.
БирдЛифе Интернатионал қушлар яшайдиган 7500 та муҳим ҳудудни аниқлади ва 1 миллион гектардан ортиқ ёввойи ҳайвонлар яшаш жойларини бошқаради. БирдЛифе Интернатионал ё'қолиб кетиш хавфида бо'лган 1000 дан ортиқ қуш турларини аниқлади ва уларнинг ҳар бирини сақлаб қолиш бо'йича муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқди[2]
Тарихи
Ташкилотга 1922-йилда америкалик орнитологлар Томас Гилберт Пирсон ва Жан Теодор Делакур томонидан асос солинган ва дастлаб Интернатионал Cоунcил фор Бирд Пресерватион (Қушларни сақлаш бо'йича халқаро кенгаш) деб номланган. 1993-йилда жамият номи БирдЛифе Интернатионал дея о'згартирилган.
Ташкилот Кембриж шаҳрида жойлашган, аммо бошқа барча қит'аларда минтақавий котибиятларга эга. ташкилот низомига мувофиқ, ҳар бир мамлакатда фақат битта ҳамкори бо'лиши мумкин; 2013-йил июл ойи ҳолатига ко'ра, уларнинг сони 121 тани ташкил этди, я'ни дунё мамлакатларининг 2/3 қисмида ҳамкор вакиллар мавжуд эди. 1995-йилдан 2009-йилгача Россия қушларни ҳимоя қилиш иттифоқи БирдЛифе Интернатионал'нинг Россиядаги ҳамкор-вакили сифатида фаолият ко'рсатди[3]. Белоруссияда 2005-йилдан бери "Ахова бирдиэ Бацкаушчйнй" жамоат бирлашмаси БирдЛифе Интернатионал расмий ҳамкори сифатида ишламоқда[4]. "Қозог'истон биологик хилма-хилликни сақлаш ассоциацияси" республика жамоат бирлашмаси 2010-йилдан бери БирдЛифе Интернатионал'нинг Қозог'истонда вакили ва 2015-йилдан то'лиқ ҳамкори ҳисобланади.
БирдЛифе Интернатионал 2007-йилда йўқолиб кетиш хавфи остида турган қуш турларини сақлаб қолиш бўйича кенг қамровли кампанияни бошлади. Лойиҳанинг умумий қиймати тахминан 40 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Япония императорлик оиласи а'зоси малика Такамадо ташкилот президенти ҳисобланади.
Мукофотлари
- Ҳеинекен мукофоти (1994)
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „БирдЛифе Партнерс“ (деадлинк). БирдЛифе Интернатионал. 2019-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-август.
- ↑ „Аб АПБ - Гісторыя АПБ“ (деадлинк). 2018-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-май.
- ↑ „Союз охраны птиц России. Общая информация“. 2009-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-декабр.
- ↑ „Казахстанская ассоциация сохранения биоразнообразия. Общая информация“. 2019-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-январ.
Ҳаволалар
- Расмий сайт(Инглизча) )