Birdamlik haykali
| Бирдамлик Ҳайкали | |
|---|---|
|
| |
| Координаталари | 21°50′17″Н 73°43′09″Э / 21.8380°Н 73.7191°Э |
| Жойлашув | Нармада Водийси Кевадия, Нармада, Гужарат, Ҳиндистон |
| Дизайнер | Рам В. Сутар |
| Тури | Ҳайкал |
| Материал | Бетон ва гуруч қопламаси билан мустаҳкамланган темир каркас, бронза қоплама |
| Баландлиги | 182 м |
| Эни | 250пх |
| Қурила бошлаган | 2013-йил 31-октябр |
| Қурилиш тамомланган | 30-октябр 2018-йил |
| Очилиш санаси | 31-октябр 2018-йил |
| Харита | |
Бирдамлик ҳайкали — баландлиги 182 метр бўлган дунёдаги энг баланд ҳайкал[1] бўлиб, Ҳиндистоннинг Гужарат штатида жойлашган. Ушбу улкан ҳайкалда Валлабҳабҳаи Пател (1875-1950) — Ҳиндистон мустақиллиги курашчиси, мамлакат конституцияси ҳаммуаллифи сиймоси акс эттирилган. Маҳатма Гандининг содиқ издоши бўлган Пател ички ишлар вазири ўринбосари лавозимини олган. Ўша вақтда князликлари сони 500дан кўпроқ бўлгани учун уларни бир бутун қилиб ушлаб қолиш мураккаб иш эди. Бироқ Пател Ҳиндистонни қилич ва қон билан эмас, балки тинч йўл билан бирдамликка олиб келган. Ҳайкал Гужаратдаги Кевадия колониясининг Нармада дарёси яқинида жойлашган бўлиб, Вадодара шаҳридан 100 километр жануби-шарқда Сардор Саровар тўғонига юзлашган ҳолда ўрнатилган[2].
Лойиҳа биринчи марта 2010-йилда эълон қилинган ва ҳайкал қурилиши 2013-йил октябр ойида Ҳиндистоннинг "Ларсен & Тоубро" компанияси томонидан бошланган бўлиб, умумий қурилиш қиймати 2700₹ крор (422 миллион АҚШ доллар) ташкил қилган[3]. У ҳинд ҳайкалтароши Рам В. Сутар томонидан дизайнлаштирилган ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ташаббуси орқали 2018-йил 31-октябрда Пател таваллудининг 143 йиллиги муносабати билан очилган[4].
Тарихи
Нарендра Моди лойиҳани 2013-йил 7-октябрда Гужарат бош вазири сифатида ўнинчи йилини нишонлаш учун эълон қилган[5]. Лойиҳани амалга ошириш учун Гужарат бош вазири раислигида „Сардор Валлабҳбҳаи Пател Раштрия Экта Труст“ (СВПРЕТ) номли жамият тузилган[5][6].
„Бидамлик ҳаякали ҳаракати“ 2013-йилда ҳайкал қурилишида унга керакли бўлган темирни йиғиш учун бошланган[5][7]. 2016-йилга келиб, жами 135 метрик тонна темир қолдиқлари йиғилган ва унинг тахминан 109 тоннаси қайта ишлашдан сўнг ҳайкалнинг пойдеворини қуриш учун сарфланган[8]. Лойиҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида 2013-йил 15-декабр куни Сурат ва Вадодара шаҳарларида „Рун Фор Унитй“ номли марафон бўлиб ўтган[9].
Дизайни ва барпо қилиниши

Дизайни

Пател бутун мамлакат бўйлаб ҳайкалларини ўргангач, тарихчилар, рассомлар ва академиклар жамоаси ҳинд ҳайкалтароши Рам В. Сутар томонидан тақдим этилган дизайнни танладилар. Бирдамлик ҳайкали Аҳмадобод халқаро аэропортида ўрнатилган раҳбар ҳайкалининг каттароқ версиясидир. Дизайн ҳақида фикр билдирар экан, Рам Сутарнинг ўғли Анил Сутар шундай дейди: „Юз ифодаси ва қаддининг тик туриши унинг шахсиятида намоён бўладиган қадр-қиммат, ишонч, темир ирода ҳамда меҳрни ифодалайди. Кўтарилган боши, елкасига ташланган мато ва қўлларининг икки ён томонидалиги гўё у юришга тайёр эканлигини билдиради“. Дизайннинг дастлаб 0.91 м, 5.5 м ва 9.1 м ўлчамлари яратилган. Энг йирик моделнинг лойиҳаси тасдиқлангандан сўнг, Хитойдаги қуйиш заводида ҳайкалнинг бронза қопламаси учун асос бўлган батафсил 3Д-сканери ишлаб чиқарилган.
Пателнинг дҳоти билан ёпилган оёқлари ва пояфзали учун сандаллардан фойдаланиш дизайни юқори қисмидан кўра пастки қисмини нозикроқ қилиб, унинг барқарорлигига таъсир қилган. Бу бошқа баланд биноларнинг одатий бўлган 8:14 нисбатидек эмас, балки 16:19 нозиклик нисбатини сақлаш орқали ҳал қилинган. Ҳайкал 180 километр/соат шамолга ва 10 км чуқурликдаги Ричтер шкаласи бўйича 6,5 балли зилзилаларга бардош берадиган даражадаги пишиқликда қурилган[11]. Ҳайкалга максимал чидамлиликни таъминлаш учун 250 тонналик иккита созланган масса амортизаторидан фойдаланилган.[12]
Структуранинг умумий баландлиги 240 метрга тенг; асоси 58 метр ҳайкалнинг ўлчами эса 182 метр.[11] 182 метр баландлик Гужарат Қонунчилик Ассамблеясидаги ўринлар сонига мос келиш учун махсус танланган[5].
Молиялаштириш
Бирдамлик ҳайкали давлат-хусусий шериклик модели асосида қурилган бўлиб, пулнинг катта қисми Гужарат ҳукумати томонидан ажратилган. Гужарат штати ҳукумати лойиҳа учун 2012-йилдан 2015-йилгача бўлган бюджетидан 500₹ крор (ҳозирги кунда 80 миллион долларга тенг) ажратган.[13] 2014-2015-йилги Иттифоқ бюджетидан ҳайкални қуриш учун 200₹ крор ажратилган.[14][15][16] Маблағлар, шунингдек, Ҳиндистон Корпоратив ижтимоий мас’улият схемаси бўйича давлат сектори корхоналари томонидан киритилган.[17]
Барпо қилиниши



Лойиҳани „Турнер Cонструcтион“, „Мичаэл Гравес анд Ассоcиатес“ ва „Меинҳардт Гроуп“ компанияларидан иборат уюшма назорат қилган. Лойиҳа якунланиши учун 57 ой кетган — 15 ой режалаштириш учун , 40 ой қурилиш учун ҳамда уюшмалар томонидан топшириш учун 2 ой[18]. Лойиҳанинг ҳукумат томонидан умумий қиймати тахминан 2 063₹ крор (ҳозирда 350 миллион АҚШ доллар) деб баҳоланган[19]. Биринчи босқич бўйича тендер таклифлари 2013-йил октябр ойида таклиф қилинган ва 2013-йил ноябр ойида ёпилган[20].
Гужарат бош вазири бўлиб ишлаган Нарендра Моди 2013-йил 31-октябрда Пател таваллудининг 138 йиллиги муносабати билан ҳайкалга тамал тошини қўйган[21][22].
Ҳиндистоннинг "Ларсен & Тоубро" инфратузилма компанияси 2014-йил 27-октябрда ўзининг энг паст нархи (2,989₹ крор) бўйича ҳайкални лойиҳалаш, қуриш ва таъмирлаш учун шартномани қўлга киритган[23][24]. „Л&амп;Т“ қурилишни 2014-йил 31-октябрда бошлаган. Лойиҳанинг биринчи босқичида асосий ҳайкал учун 1,347₹ крор ажратилган, кўргазма зали ва анжуманлар маркази учун 235₹ крор, ёдгорликни асосий ҳудуд билан боғлайдиган кўприк учун 83₹ крор ва лойиҳани қуриб бўлгандан кейин 15 йил давомида уни сақлаш учун 657₹ крор ажратилган[23][24]. Ҳайкалнинг пойдеворини қўйиш учун Садҳу Бет тепалиги 70 метрдан 55 метргача текисланган.
„Л&амп;Т“ компанияси ҳайкални қуришда 3000дан ортиқ қурувчи ва 250 та муҳандисни ёллаган. Ҳайкалнинг ўзаги учун 210 000 куб метр (7 400 000 куб фут) цемент ва бетон, 6 500 тонна конструктив пўлат ва 18 500 тонна темир пўлат ишлатилган. Ташқи жабҳа 1700 тонна бронза плиталар ва 1850 тонна бронза қопламадан иборат бўлиб, улар ўз навбатида 565 та макро ва 6000 микро панеллардан иборат. Бронза панеллари Хитойнинг „Жиангхи Тонгқинг Метал Ҳандиcрафц Cо. Лтд“ заводида қуйилган, чунки Ҳиндистонда бронза қуйиш учун етарлича катта иншоотлар мавжуд эмас эди.[25][26] Бронза панеллари денгиз орқали кемаларда, юк машиналарида улар йиғилган қурилиш майдончаси яқинидаги устахонага олиб борилган.
Тадви қабиласига мансуб маҳаллий одамлар ҳайкал атрофида туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун ер олинишига қарши чиққан[27]. Ҳайкал очилиши олдидан 300га яқин фаол ҳибсга олинган[28]. Кевадия, Котҳи, Вагодия, Лимбди, Навагам ва Гора қишлоқлари аҳолиси тўғон қуриш учун аввалроқ олинган 927 гектардан ортиқ ер ҳуқуқларини тиклашни талаб қилиб, ҳайкал қурилишига қарши туришган. Улар, шунингдек, Кевадиа ҳудудини ривожлантириш бошқармаси (инглизча: Кевадиа Ареа Девелопмент Аутҳоритй (КАДА)) ташкил этилишига ва Гарудешвар сув йўли лойиҳасининг қурилишига қарши чиқдилар. Гужарат ҳукумати уларнинг аксарият талабларини қабул қилган[29].
Ёдгорлик қурилиши 2018-йил октябр ойи ўрталарида якунланди. Ҳайкалнинг чилиш маросими 2018-йил 31-октябрда бўлиб ўтди (Валлабҳаи Пателнинг таваллудининг 143 йиллигида) ва унга Бош вазир Нарендра Моди раислик қилди[30][31]. Ҳайкал ҳинд муҳандислик маҳоратига берилган ҳурмат сифатида тасвирланган[32].
Хусусиятлари
Бирдамлик ҳайкали дунёдаги энг баланд ҳайкал бўлиб унинг баландлиги олдинги рекордчи, Хитойнинг Хенан провинсиясидаги Чжунюан Будда ҳайкалидан юқори.[33] Ҳиндистондаги аввалги энг баланд ҳайкал Андхра-Прадеш штатидаги баландлиги 41 метр бўлган Лорд Ҳануманнинг ҳайкали эди.
Ҳайкал бешта ҳудудга бўлинган, улардан фақат учтаси жамоатчилик кириши учун очиқ. Унинг пойдеворидан Пателнинг оёқларигача бўлган биринчи ҳудуд учта қисмдан иборат бўлиб, кўргазма майдони, меззанина ва томни ўз ичига олади. Биринчи ҳудудда ёдгорлик боғи билан биргаликда музей ҳам мавжуд. Иккинчи ҳудуд Пателнинг сонларигача бўлган, учинчиси эса 153 метр баландликдаги томоша галереясигача чўзилган. Тўртинчи ҳудуд — техник хизмат кўрсатиш майдони, охиргиси эса ҳайкалнинг боши ва елкаларини ўз ичига олади.[34].
Биринчи зонадаги музей Сардор Пателнинг ҳаёти ва унинг ҳиссаларини жамлайди. Қўшни аудио-визуал галерея Пател ҳақида 15 дақиқалик тақдимотни тақдим этади ва шунингдек, давлатнинг қабилавий маданиятини тасвирлайди. Ҳайкалнинг оёқларини ташкил этувчи бетон минораларнинг ҳар бирида иккита лифт мавжуд. Ҳар бир лифт бир вақтнинг ўзида 26 кишини томоша галереясига 30 сониядан кўпроқ вақт ичида олиб чиқиши мумкин. Галерея 153 метр баландликда бўлиб, 200 нафар одамни ўз ичига сиғдириши мумкин[35][36].
Туризм
2018-йил 1-ноябрда ёдгорлик омма учун очилганидан кейин 11 кун ичида ҳайкалга 128 000дан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган[37]. 2019-йил ноябр ойида Бирдамлик ҳайкалига ташриф буюрувчи сайёҳлар сони кунлик ўртача 15 036 кишига етган ва Озодлик ҳайкалига ташриф буюрганлар сонидан ошиб кетган (ҳайкал ҳар куни ўртача 10 000 га яқин ташриф буюрувчиларни жалб қилади)[38]. У Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг „ШҲТнинг 8 мўжизаси“ рўйхатига киритилган[39]. Фаолиятининг биринчи йилида Бирдамлик ҳайкали 2 900 000 зиёратчини жалб қилган ва чипталардан 82₹ крор (11.64 миллион АҚШ доллар) даромад қилган[40]. 2021-йил 15-март ҳолатига кўра, сайёҳлар сони 5,000,000 тага етган.[41].
Галерея
-
Бирдамлик ҳайкали, 2018-йил 31-октябр
-
Бирдамлик ҳайкалининг магистрал йўлдан кўриниб туриши
-
Бирдамлик ҳайкалининг майсалар бўйлаб кўриниб туриши
-
Йўлакдан кўринадиган Бирдамлик ҳайкали
-
Нармада дарёсидан кўриниш
-
Ҳайкалнинг юқори қисми.
-
Дарёнинг нариги томонидаги Бирлик ҳайкалининг белги таҳтаси
-
Бирдамлик ҳайкали ва тунги Кевадиа
-
Бирдамлик ҳайкали тепаликдан кўриниши
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Сардар Валлабҳбҳаи Пател Статуэ: Статуэ оф Унитй лоcатион, ҳеигҳт, cост, отҳер фаcц“ (эн). Тҳе Индиан Эхпресс (2-ноябр 2018-йил). Қаралди: 21-июл 2020-йил.
- ↑ „Гужарат“. Тҳе Тимес оф Индиа (31-октябр 2018-йил). Қаралди: 10-ноябр 2018-йил.
- ↑ „Статуэ оф Унитй: Wорлд'с таллест статуэ cонструcтед ин реcорд 33 монтҳс“. Тҳе Эcономиc Тимес (31-октябр 2018-йил). Қаралди: 26-январ 2020-йил.
- ↑ „ПМ Унвеилс Сардар Пател'с 2,900-Cроре Статуэ оф Унитй Тодай: 10 Фаcц“. МСН. 31-октябр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-октябр 2018-йил.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 „Фор ирон то буилд Сардар Пател статуэ, Моди гоэс то фармерс“. Тҳе Индиан Эхпресс (8-июл 2013-йил). 1-ноябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-октябр 2013-йил.
- ↑ „Статуэ оф Унитй“. статуэофунитй.ин. 25-апрел 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-июн 2019-йил.
- ↑ „Пан-Индиа панел фор Моди'с унитй шоw ин ирон“. Тҳе Неw Индиан Эхпресс. 18-ноябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-ноябр 2013-йил.
- ↑ Ража, Адити. „Ирон Ман 2.0“ (эн-УС). Тҳе Индиан Эхпресс (23-сентабр 2018-йил). Қаралди: 16-ноябр 2018-йил.
- ↑ „Ларге нумбер оф пеопле рун фор унитй“. Тҳе Тимес оф Индиа. 24-декабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-декабр 2013-йил.
- ↑ Менон, В.П.. Интегратион оф тҳе Индиан Статес. Бангалоре: Ориэнт Блаcксwан, 15-сентабр 1955-йил. ИСБН 8125054510.
- ↑ 11,0 11,1 „Гужарат: Сардар Пател статуэ то бе тwиcе тҳе сизе оф Статуэ оф Либертй“. CНН-ИБН (30-октябр 2013-йил). 31-октябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-октябр 2013-йил.
- ↑ „Тҳе Статуэ оф Унитй | Сардар Пател | Л&Т“ (2019-йил 23-март). — „То аррест анй сwай оф суч а талл струcтуре, тwо Тунед Масс Дамперс оф 250 тоннес эач ҳаве беэн усед.“. 23-март 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 1-апрел.
- ↑ „Л&Т то буилд Статуэ оф Унитй, Cентре гранц Рс 200 cроре“. Тҳе Индиан Эхпресс (11-июл 2014-йил). 15-август 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-август 2014-йил.
- ↑ „Статуэ оф Унитй гец ₹200 cроре.“. Тҳе Ҳинду (10-июл 2014-йил). Қаралди: 11-июл 2014-йил.
- ↑ „Индиа'с неw будгет инcлудес $33 миллион то буилд тҳе wорлд'с таллест статуэ.“. Тҳе Wашингтон Пост (10-июл 2014-йил). 10-июл 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-июл 2014-йил.
- ↑ „Индиа'с Моди будгец $33 миллион то ҳелп буилд wорлд'с таллест статуэ“. Реутерс (10-июл 2014-йил). 14-июл 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-июл 2014-йил.
- ↑ „Фаcт Чеcк: Wҳо фундед тҳе таллест статуэ оф тҳе wорлд?“, Индиа Тодай, 9 Новембер 2018
- ↑ „Бурж Кҳалифа cонсултант фирм гец Статуэ оф Унитй cонтраcт“. Тҳе Тимес оф Индиа. ТНН (22-август 2012-йил). 27-июл 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-март 2013-йил.
- ↑ „Гужарат'с Статуэ оф Унитй то cост Рс 25 биллион“. Даилй Неwс анд Аналйсис (8-июн 2012-йил). 11-июн 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-март 2013-йил.
- ↑ „Фирст пҳасе оф 'Статуэ оф Унитй' то cост Рс 2,063 cр“. Бусинесс Стандард (28-октябр 2013-йил). 29-октябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-октябр 2013-йил.
- ↑ „Индиа'с Нарендра Моди лайс фоундатион стоне фор 'wорлд'с таллест статуэ'“. ББC Неwс (31-октябр 2013-йил). Қаралди: 10-ноябр 2018-йил.
- ↑ „Гроунд гец сет фор Статуэ оф Унитй“. Тҳе Индиан Эхпресс (11-октябр 2013-йил). 30-октябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-октябр 2013-йил.
- ↑ 23,0 23,1 „Л&Т то буилд Статуэ оф Унитй, Cентре гранц Рс 200 cрорес“. Тҳе Индиан Эхпресс (11-июл 2014-йил). 17-октябр 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-октябр 2014-йил.
- ↑ 24,0 24,1 „Гужарат говт иссуэс Рс 2,97-cр wорк ордер то Л&Т фор Статуэ оф Унитй“. Бусинесс Стандард (28-октябр 2014-йил). 27-октябр 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-октябр 2014-йил.
- ↑ „Сардар Пател'с Статуэ оф Унитй инаугуратион тодай: Wорлд'с таллест статуэ ис ан энгинеэринг марвел“. Ливе Минт (31-октябр 2018-йил). 31-октябр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-октябр 2018-йил.
- ↑ „Статуэ оф Унитй то бе унвеилед ин Гужарат он Wеднесдай“. Тҳе Эcономиc Тимес. Қаралди: 31-октябр 2018-йил.
- ↑ „Индиан фармерс фуме ат 430м долларс cост оф Гужарат статуэ“. ББC Неwс (28-октябр 2018-йил). Қаралди: 17-ноябр 2018-йил.
- ↑ „'Статуэ оф Унитй тоурисм зоне wилл дисплаcе ус фром оур ландс': Wҳй Адивасис протестед Моди эвент“. Сcролл.ин (1-ноябр 2018-йил).
- ↑ „Статуэ оф Унитй: Говт боwс то виллагерс' демандс“. Тҳе Тимес оф Индиа. ТНН (28-октябр 2013-йил). 1-ноябр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-октябр 2013-йил.
- ↑ „Статуэ оф Унитй реадй фор инаугуратион он Оcтобер 31: 10 интерестинг фаcц абоут wорлд'с таллест статуэ“. Тҳе Финанcиал Эхпресс (13-октябр 2018-йил). 13-октябр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-октябр 2018-йил.
- ↑ „ПМ Моди то унвеил Статуэ оф Унитй он Оcт 31: Рупани“. Тҳе Тимес оф Индиа. 1-август 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-октябр 2018-йил.
- ↑ „Статуэ оф Унитй ис алсо а трибуте то Индиан энгинеэринг скиллс“. Бусинесс Стандард. Пресс Труст оф Индиа (28-октябр 2018-йил). 28-октябр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-октябр 2018-йил.
- ↑ Доши, Видҳи. „Фоур тимес ас талл ас тҳе Статуэ оф Либертй: Индиа'с неw монумент то иц 'Ирон Ман'“ (эн). Wашингтон Пост (29-октябр 2018-йил). Қаралди: 8-ноябр 2018-йил.
- ↑ „Статуэ оф Унитй: Салиэнт феатурес оф тҳе wорлд'с 'таллест статуэ'“ (эн-ИН). Тҳе Ҳинду (31-октябр 2018-йил). Қаралди: 9-ноябр 2018-йил.
- ↑ „Алл ёу неэд то кноw абоут Сардар Пател Статуэ оф Унитй диал 9099799555“ (эн). Индиа Тодай (31-октябр 2018-йил). Қаралди: 7-ноябр 2018-йил.
- ↑ „Неарбй топ аттраcтион ат Статуэ оф Унитй“]. 2019-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-август.
- ↑ „Ин 11 Дайс, Море тҳан 1.28 Лакҳ Тоурисц Висит Статуэ Оф Унитй“. НДТВ.cом. Қаралди: 14-ноябр 2018-йил.
- ↑ „Статуэ оф Унитй гец море виситорс даилй тҳан Статуэ оф Либертй: ССННЛ“ (эн). @бусинесслине (5-декабр 2019-йил). Қаралди: 22-декабр 2019-йил.
- ↑ АНИ. „Статуэ оф Унитй финдс плаcе ин '8 Wондерс оф СCО'“. Бусинесс Стандард =15-январ 2020-йил (13-январ 2020-йил).
- ↑ „Гужарат Статуэ оф Унитй аттраcтед 2.9 мн тоурисц, эарнед400cр ин оне еар“ (эн). минт (2019-йил 10-декабр). Қаралди: 2020-йил 13-декабр.
- ↑ „Гужарат: Статуэ оф Унитй cроссес 50 лакҳ виситорс-марк“. Тҳе Эcономиc Тимес. Қаралди: 2021-йил 15-март.
Ҳаволалар
- Расмий веб-сайт (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-11-19 санасида архивланган)