Биринчи август — таълимдаги қинғирликлар, коррупсия ҳақида суратга олинган илк филм[1]. Абдувоҳид Ғаниевнинг Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига киришда коррупцион жараёнлар танқид остига олинган, реал воқеалар асосидаги криминал драма. Филм Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмаси билан 2019-йилда „Олов Нур Медиа“ кинокомпанияси томонидан суратга олинган.

Бириничи август
Режиссёр(лар) Абдувоҳид Г'аниев
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Олимжон Давлатов
Ролларда Йигитали Мамажонов
Феруза Юсупова
Тоҳир Саидов
Райҳон Уласенова
Собир Отажонов
Муяссар Бердиқулова
Оператор(лар) Изатилла Лутфуллаев
Студия “Олов Нур Медиа” кинокомпанияси
Давомийлик 98 дақиқа
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Тил ўзбекча

Филм ҳақида

„Биринчи август“ филми 2009-2010-йилларда Таълимнинг юқори босқичи яъни олий таълимда кўп бора учраган коррупция муаммоси ёритилган. Яъни 1-август куни бўладиган турли кўз бўямачиликлар, талабаларнинг бошқасини ўрнига тест топшириши каби муаммолар очиб берилган. Филм „Олов-Нур медиа“ киностудияси томонидан суратга олинган бўлиб унда бош ролларни Йигитали Мамажонов, Феруза Юсупова, Тоҳир Саидов, Райҳон Уласенова, Собир Отажонов, Муяссар Бердиқуловалар ижро этган, эпизодларда эса Самарқанд вилояти театр актёрларидан фойдаланилган[2]. Ушбу картинани ижтимоий тармоқда кузатган томошабинлар филмни асосан ижобий қабул қилдилар ва кўплаб ижобий фикрларни қолдирдилар[3], чунки филм ижодкорлари республика учун ниҳоятда муҳим муаммони кўтардилар.

Сюжети

Филмда пул эвазига абитуриентлар учун университетга кириш имтиҳонларини топширувчи „бункер“ ва „танклар“ деб аталувчи коррупцион схема тўлиқ очиб берилган. Бутун коррупция занжири кўрсатилган. Бош қаҳрамон ана шундай „бункерлардан“ бири, ҳибсга олинган ва терговчига ўз воқеасини айтиб берадиган ўзбек ҳинтерландида яшовчи (Йигитали Мамажонов)дир. У ёшлигидан билимга иштиёқини кўрсатган болалигини, университетда ўқиганини, у ерда нафақат жиноий бизнесдаги шериклари, балки севгилиси (Феруза Юсупова) билан ҳам учрашганини эслайди. унда талабанинг олий таълим муассасаси даргоҳига қўйган биринчи қадамидаёқ кўзбўямачилик ва адолацизлик манзарасини кўриши, бунинг таъсири туфайли келгуси ҳаётида „Қуш уясида кўрганини қилади“ сингари иш тутганини айтиб берган.

Ижодий гуруҳ

Ролларда

Манбалар


Ҳаволалар