Биринчи табассум
„Биринчи табассум“ – ўзбек ёзувчиси Сафар Барноев қаламига мансуб қисса. Илк бор 1972-йил чоп этилган. Қиссада бош қаҳрамон Алиқул исмли бола ва унинг дўстларининг мактабдаги ҳаёти ҳамда бири-бири ва ўқитувчилари билан муносабатлари ҳақида ҳикоя қилинади[1][2].
| Муаллиф(лар) | Сафар Барноев |
|---|---|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | қисса |
| Нашр этилган санаси | 1972 |
Қисса Барноевнинг энг таниқли асарларидан биридир. Айримлар қиссада болалар ҳаётининг турли тафсилотлари ошиқча кўплигини танқид қилган бўлса, бошқалар бу асарнинг кучли жиҳати деган фикрни илгари сурган[1][2].
„Биринчи табассум“ илк бор Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида айни номли тўпламда чоп этилган[3]. „Биринчи табассум“ тўпламидан айни номли қисса билан бир қаторда „Нур ёғилган кун“ ҳамда „Туташ йўллар“ қиссалари ҳам ўрин олган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Нусратова, Ҳ. Ч. (2021). „ЎЗБЕК БОЛАЛАР АДАБИЁТИ ҚИССАЧИЛИГИ РИВОЖИДА САФАР БАРНОЕВ АСАРЛАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ“. Образование и инновационные исследования. № 1. 115–124-бет. ИССН 2181-1717.
- ↑ 2,0 2,1 Нусратова, Ҳ. Ч. (2021). „ЎЗБЕК БОЛАЛАР АДАБИЁТИ ҚИССАЧИЛИГИ РИВОЖИДА САФАР БАРНОЕВ АСАРЛАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ“ (ПДФ). Таълим ва инновацион тадқиқотлар. № 1. 154–162-бет. ИССН 2181-1709. Қаралди: 2-апрел 2025-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „БОЛАЛАР УЧУН АДАБИЁТ. БОЛАЛАР УЧУН ФОЛЬКЛОР“ (ПДФ). Ўзбекистон ССР Матбуот солномаси. № 9. 1972. 22-бет. Қаралди: 2-апрел 2025-йил.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |