Биржа курси — фонд биржасида муомалада бўлган қимматбаҳо қоғоз (аксия, облигация)нинг сотилиш нархи. Биржа курси га қимматбаҳо қоғозга тўланадиган дивиденд ва ссуда фоизи таъсир кўрсатади. Дивиденд миқдори юқори бўлса, Биржа курси қиммат, ссуда фоизи юқори бўлса, арзон бўлади. Аксияларнинг номинал қиймати Биржа курси га таъсир кўрсатмайди, облигацияларнинг Биржа курси эса номинал нархига бевосита боғлиқ бўлади, чунки қайтариб сотиб олиш муддати қанчалик яқин бўлса, уларнинг Биржа курси шу қадар юқорироқ юради (яна қаранг Қимматбаҳо қоғозлар).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил