Бирма Иттифоқи (бир.: မြန်မာနိုင်ငံတော် ; Мянмар Ниненгантаw) — Жануби-шарқий Осиёда. Ҳиндихитой ярим оролининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган давлат. У Ҳиндистон, Покистон, Хитой. Лаос ва Таиланд билан чегарадошдир. Бирманинг ғарбий қирғоқлари Бенгалия қўлтиғи билан ўралган. Майдони 678 минг квадрат километр. Аҳолиси 20 миллион 457 минг киши. Бирмаликлар мамлакат аҳолисининг учдан икки қисмини ташкил қилган. Пойтахти Рангун шаҳри (аҳолиси 822 минг киши).

Бирма Иттифоқи
бир.: မြန်မာနိုင်ငံတော်
Мянмар Ниненгантаw
1824–1948
Шиор: သမဂ္ဂါနံ တပေါ သုခေါ (Пали)
Са.ма.ганам та.пау: су.ҳкау:
“Бахт уйғунлик орқали”
Мадҳия: ကမ္ဘာမကျေ (бирмача)
Ка.бҳа ма. ке
“Дунёнинг охиригача”
Location of Birma Ittifoqi
Пойтахт Рангун
Расмий тил(лар) Бирма тили
Бошқа тиллар Инглиз тили
Дин
Буддизм (алсарият; давлат дини 1961-йилдан)
Этнохороним(лар) Бирмаликлар
Ҳукумат федерал парламент республика
(де-юре)
Унитар ҳукмрон партиявий
парламентар республикаси (де-факто)
Президент  
• 1948–1952 (биринчи)
Со Шве Тай
• 1957–1962 (охирги)
Вин Маун
Бош вазир  
• 1948–1956 (биринчи)
У Ну
• 1960–1962 (охирги)
У Ну
Қонун чиқарувчи ҳокимият Иттифоқ парламенти
• Юқори палата
Миллатлар палатаси
• Қуйи палата
Депутатлар палатаси
Тарихий эра Совуқ уруш
• Мустақиллик тўғрисидаги қонун
1947-йил 10-декабр
• Ташкил этилган
1948-йил 4-январ
• 1962-йил Бирмада давлат тўнтариши
1962-йил 2-март
• Асос солинган
1948
• Тугатилган
1962
Пул бирлиги Бирма кяти
Автомобил ҳаракати Чап
ИСО 3166 коди ММ
Аввалги давлат
Кейинги давлат
Британия Бирмаси
Бирма Иттифоқи Социалистик Республикаси
Ҳозирда ҳудудида қуйидагилар мавжуд Мянма

Табиати

Бирманинг катта қисми тоғлар ва ясси тоғликлардан иборат. Тоғ тизмалари жанубга томон пасайиб, дарё водийлари кенгайиб, унумдор паст текисликлар ҳосил қилади. Дарёлар қудратли гидроэнергия манбаидир. Мамлакат иссиқ ва тропик иқлимга эга. Ўсимликлари асосан тропик характерда бўлиб, жуда катта майдонларни ўрмонлар қоплаган. Тропик ўрмонларда хилма-хил палма ва бамбук дарахтлари ўсади.

Тарихи

Осиёдаги энг қадимги мамлакатлардан бири бўлган Бирма ХИХ асрнинг биринчи ярмида Англиянинг мустамлакасига айланиб қолди ва Буюк Британия империясининг ҳинд мустамлакалари таркибига қўшиб олинди. Шундан буён Бирма халқи инглиз мустамлакачиларининг зулми остида эзилиб келган эди. Хўрланган халқ ўз озодлиги ва миллий мустақиллиги учун курашиб, мустамлакачилар устидан ғалаба қозонди ва миллий мустақилликка эришди. 1948-йил 4-январда Бирма мустақил республика деб эълон қилинди.

Саноати

Бирманинг иқтисодий тараққиёти инглиз мустамлакачиларининг ҳукмронлиги туфайли узоқ вақт тўхтаб қолди. Шу сабабдан фойдали қазилмалар ва гидроресурсларга бой Бирма иқтисодий жиҳатдан ҳам тараққий этган аграр мамлакатдир. Ишга яроқли аҳолининг 70 фоизига яқини қишлоқ хўжалигида банд. Ҳайдаладиган 24 миллион гектар ернинг фақат 6,8 миллион гектаригагина экин экилади. Қишлоқ хўжалигида майда деҳқон хўжаликлари билан йирик помешчик ер эгалиги бирга қўшилишиб кетган. Ерни миллийлаштириш ва деҳқонларга бўлиб бериш тўғрисида 1948-йилда қабул қилинган ва кейинчалик ўзгартишлар киритилган қонун помешчикларнинг 20 гектардан ортиқ бўлган ерларини сотиб олиш ва деҳқонларга бўлиб беришни кўзда тутди. Лекин, реаксион кучларнинг қарши ҳаракатлари туфайли бу ислоҳот жуда секинлик билан амалга оширилди, шу вақтга қадар деҳқонларга 1,5 миллион акрга яқин ер тақсимлаб берилди, холос. Шуни ҳам айтиш керакки, ер ислоҳоти фақат Бирманинг ўзигагина тегишли бўлиб, Бирма Иттифоқидаги бошқа мухтор давлатларга жорий қилинмаган эди.

Асосий деҳқончилик экини бўлган шоли бутун экин майдонининг учдан икки қисмини ташкил қилди. Шолидан ташқари тариқ ва маккажўхори, техника экинларидан мойли экинлар (кунжут, ерёнғоқ), пахта ва каучук экилди. Мамлакат иқтисодиётида ўрмон хўжалиги катта ўрин тутди.

Бирма саноати паст аҳволда бўлиб, мамлакат иқтисодиётида чет эл монополияларининг позициялари ҳали жуда кучли эди. “Бирма корпоратион” компаниясининг 50 фоиз аксиялари ва мамлакатда ягона йирик нефт компанияси ҳисобланган “Бирма Оил” компанияси аксияларининг учдан икки қисми инглиз капиталига қарашли эди.

Ер ости қазилмаларига бой бўлган бу мамлакатда тоғ-кон саноати анча ривожланган, чунки саноатнинг бу тармоғини ривожлантиришдан чет эл монополиялари манфаатдор эди.

Саноатнинг бошқа тармоқлари эса жуда суст ривожланди. Бир вақтлари кенг тарқалган хусусий ҳунармандчилик корхоналари инглиз фабрикалари ишлаб чиқараётган буюмларнинг рақобати таъсирида камайиб борди. Ишчиларнинг асосий қисми нефтни қайта ишлайдиган заводларда ва тоғ-кон қазиш корхоналарида банд эди. Чет элларга асосан гуруч, рангли металлар рудаси, пахта ва каучук чиқариб, чет эллардан ускуналар ва транспорт воситалари, қора металлар, газмоллар ва истеъмол қилинадиган ҳар хил товарлар келтирилган.

Давлат тузилиши

Иттифоқ партияси мамлакатда ҳукмрон партия эди. Халқ эркинлиги антифашист Лигаси 1941-йилда тузилган, бу партияга ўнг социалистлар раҳбарлик қилган.

Бирма Коммунистик партияси — 1956-йилда тузилган бўлиб, кейинчалик икки ташкилотга Такин Тан Тун бошчилигидаги Бирма Коммунистик партиясига ва Тан Сое бошчилигидаги Бирма Қизил байроқ Коммунистик партияси ташкилотларига бўлинган. Бу ҳар иккала коммунистик партияларнинг фаолияти тақиқланган бўлиб, яширин иш олиб боришга мажбур бўлди. Бирма ўзининг чет эл мамлакатлари билан олиб борган муносабатларида позитив нейтралитет ва ҳеч қандай блокларга қўшилмаслик сиёсатини амалга оширди.

Бирма билан Совет Иттифоқи ўртасида мустаҳкам дўстлик муносабатлари ўрнатилган[1].

Манба

  1. ↑ Сарвар Азимов. Жаҳондаги мамлакатлар. Қисқача сиёсий ва иқтисодий маълумотлар (1962) — 140--бет.