Бирма тили – Хитой-тибет тил оиласига мансуб тибет-бирма тиллар гуруҳига киради. Мянма давлатининг расмий тили. Бу тилда 30 млн.дан ортиқ киши гаплашади. Тўрт – шимолий, марказий, тавой ва аракан лаҳжаларига бўлинади. Бирма тили бўғинли ва оҳангли тиллардан бўлиб, тузилиш жиҳатдан аналитик (айирувчи) бўлсада, унда талай агглютинатив унсурлар мавжуд. От шакллари ясалишида махсус постпозитив кўмакчи сўзлар ва феъл шаклларида агглютинатив қўшимчалар, айрим префикс лар ва баъзан кўмакчи сўзлар асосий ўрин тутади. Лексик жиҳатдан туб сўзлар билан бирга палий тилидан узлаштирилган сузлар ҳам қўлланади. Услуб жиҳатдан икки – ёзма ва оғзаки кўринишга эга, булар бир-биридан грамматик ва лексик жиҳатдан фарқданади. Бирма тили алифбоси қадимий ҳинд ёзуви браҳмийнинг жанубий тармоғидан келиб чиққан[1].

Бирма тили
Миллий номи မြန်မာစာ
Расмийлик ҳолати Мянма
Туркумланиши
Тил оиласи Хитой-тибет
Алифбоси Бирмалик алифбоси
Тил кодлари
ИСО 639-1 мй
ИСО 639-2 бур
ИСО 639-3 мя

Манбалар

  1. ↑ "Бирма тили" ЎзМЕ Б-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил