Birobijon
Биробижон — Россия Федерациясидаги шаҳар (1937-йилдан), Яҳудийлар мухтор вилоятининг маркази. Амур дарёсининг Бира ирмоғи сохдлида. Биробижон тугуни. Аҳолиси 86,7 минг киши (1992). Асосан енгил (тикувчилик, трикотаж, поябзал ва бошқа фабрикалар), озиқ-овқат ва ёғочсозлик саноати катта ўрин тутади. "Далселмаш" қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кучланиш трансформаторлари заводлари, тиббиёт ва педагогика ҳамда маданиймаориф билим юртлари, театр, ўлкашунослик музейи бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |