Bishri Hofiy
Бишри Ҳофий Бишр бин Ҳорис бин Абдураҳмон бин Ато (150–220 ҳ.қ./767 Марв – 835 м., Бағдод) – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи.
Дастлабки таълимни Марвда олиб, ёшлигида Бағдодда фатийлар (айёр)лар гуруҳига қўшилади. Тавба мақомига эришганидан кейин ялангоёқ юришни касб этгани учун “ҳофий” (ялангоёқ) номини олади. Бишр Ҳофий Куфа ва Басра шаҳрида ҳадис ва фиқҳ илмини ўрганади, Молик ибн Анас ҳамроҳлигида Маккага боради. Суфён бин Уяйна, Абдуллоҳ бин Муборак, Иброҳим бин Саъд Зуҳрий, Фузайл бин Иёз каби йирик олим ва орифлар унга ҳадис илмидан сабоқ беради. Фиқҳ илмида насабини Суфён Саврийдан олади. Саҳиҳ ҳадислардан иборат бир тўплам тузиб, шогирдларига унинг асосида таҳсил берган. “Насойим ул-муҳаббат”да маълумот берилишича, Имоми Аъзам, Имом Аҳмад Ҳанбал каби йирик алломалар унинг шогирди бўлишган. Фатҳ бин Али Мавсилий, Қосим Ҳарбий, Аҳмад бин Осим Антокий, Абу Ҳамза Бағдодий, Абу Саид Харроз, Абу Абдуллоҳ Антокий, Муҳаммад ва Аҳмад ибн Абулвард каби валий зотлар билан суҳбатда бўлган. Бишр Ҳофий таваккулнинг асосини ризода, деб билган.
Бишр қуйидаги байтда ахлоқий-ирфоний масалаларни кенг ва ёрқин баён этиш мақсадида талмеҳ қилинган:
Такя қилма тақвию тоатқа ким нафъ айламас,
Фазлдин етмай башорат Бишр бўлғил, гар Фузайл
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Бишри Ҳофийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |