Bismark arxipelagi
Бисмарк архипелаги — Тинч океандаги бир туда ороллар. Папуа Янги Гвинея таркибида. Иккита йирик орол (Янги Британия ва Янги Ирландия), Адмиралтейство слари ва бир неча майда ороллардан иборат. Майдони 50,5 км² га яқин. Аҳолиси 399 минг киши (1990) — меланез ва папуаслар. Йирик ороллари тоғли (Янги Британия о.да тогларнинг баландлиги 2300 м гача етади), майдалари вулкан ва маржон оролларидир; ҳаракатдаги вулканлар ҳам бор (Улавун). Иқлими экваториал, тропик ўрмонлар билан қопланган. Кокс палмаси, банан, шакаркамиш, тамаки, пахта, маккажўхори етиштирилади. Қирғоқ яқинида океандан балиқ овланади ва марварид олинади. Йирик аҳоли пунктлари ва портлари: Рабаул, Кавиенг, Лоренгау. Бисмарк архипелаги ни 1616-йилда голландлар кашф этган; 1884-йилдан архипелаг Германия мустамлакаси бўлгач, унга О. Бисмарк номи берилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |