Бисмиллоҳ хон (Камруддин Хон) (1916.21.3, Ҳиндистон, Биҳар штати) — ҳинд шохиай ижрочиси, Шим. Ҳиндистон мумтоз мусиқа услубининг йирик вакили. У биринчи бўлиб шохнайда мумтоз мусика намуна (шу жумладан, рага)ларини ижро этиб, янги ижрочилик мактабини асослаган. Ҳиндистон ҳукумати томонидан олий унвонлар (Падма Шри ва Падма Бхушан) билан тақдирланган. Миллий мусиқа академияси (Сангит Натак академияси)нинг аъзоси.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил