Бистомий, Боязид Тайфур бинни Исо Бистомий (?— Бистом шаҳри (Эрон)— 875) — Эрон тасаввуф оқимининг асосчиларидан бири.

Тайфурия суфийлик тариқатининг пири. Унинг бобоси исломни қабул қилган зардуштийлардан бўлган, бутун умрини асосан Бистомда ўтказган. Вафотидан кейин уни Султон алорифин лақаби билан атай бошладилар. Б. таълимотига кўра, инсон зикр ҳолатида ўзлигини унутади (ғалаба) ва худо ишқвдан маст бўлиб (сукр) бутун вужудини ҳистуйғу қамраб олади, пировардида у худо билан бутунлай қўшилиб кетади. Бундай ҳолатни у фано (мавжудликни йўқотиш) деб атади ва мусулмон тарки дунёчилигининг муҳим аҳамиятли ҳолати бўлган "сен мендирсан, мен эса сендирман" иборасининг таърифини берди. Бунинг маъноси шундаки, гўё шахс ўзлигини тарк этиб, илоҳийликка сингиб кетади ва унинг сифатларини қабул қилади, илоҳийлик эса шахсиятга айланади. Бундай хулоса анъанавий ислом тарафдорларининг ашаддий қаршидигига учради ва уни хулул (худолик даъвосини қилиш)да айбладилар. Б. тасаввуфнинг айрим тушунчаларини ишлаб чиққан бўлса ҳам, ўзининг бир бутун илоҳий тазимдаги таълимотини яратмади. У илоҳий (лоҳут) ва инсоний (носут) руҳни бир-бирига бириктиришга ҳаракат қилди, яъни маънавий ва моддий ибтидони бир-бирига қўшишга интидди. Б. ўзидан асар қолдирмаган. Унинг ибратли гаплари, насиҳатларини мулозимлари ёзиб олишган. Айрим тасаввуф кишилари Б. обрўйидан фойдаланиб ўзларининг шариатга унчалик тўғри келмайдиган фиқоларини Б. фикри деб кўрсатишга уринганлар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар