Битиниялар (Битҳйниа) -чучук сувларда яшовчи одджабрали моллюскалар уруғи. Чиғаноғининг баландлиги 15 см гача, тухумсимон ёки овал конуссимон, силлиқ, баъзан спирал шаклда. 20 га яқин тури маълум. Б. Европа ва Осиёда кенг тарқалган, Шим. Америкада ҳам учрайди. Оқмайдиган ва тинч оқадиган сувлардаги ўсимликлар ва тошларнинг устида, сув тубидаги лойда яшайди. Айрим турлари паразит чувалчанглар, асосан сўрғичлиларнинг оралиқ хўжайини, мас, В. Леачи одам ва умуртқали ҳайвонлар паразити — мушук икки сўрғичлисининг оралиқ хўжайини ҳисобланади. Ўзбекистондаги сув ҳавзаларида Б.нинг бир неча тури тарқалган.

Битиниялар
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Битҳйниа

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил