Бивалентлар (лотинча бис — икки марта ва валенс, валентис — кучли) — меёзда ядронинг бўлиниши туфайли ҳосил бўлиб, ўзаро чалкашган (конъюгацияланган) гомологик хромосомалар жуфти. Б. хромосомалар орасида ҳосил бўлган Хсимон фигуралар — хиазмалар хромосомалар комплексини тутиб туради. Ана шу ҳолатда хромосомалар ўртасида ирсий материаллар алмашинуви рўй беради. Одатда Б. сони хромосомаларнинг гаплоид сонига тенг бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил