Бия — Олтой ўлкасидаги дарё, Об дарёсининг энг йирик ўнг ирмоғи; Телес кўлидан бошланади. Узунлиги 301 км, ҳавзасининг майдони 37 минг км². Б.нинг юқори қисми тоғлар орасидан, ўрта қисми сертепа ерлардан, қуйи қисми Лебед (ўнг) ирмоғи қуйилгач, кенг водийдан оқади. Б. кўпроқ қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача йиллик сув сарфи Бийск шаҳри ёнида 477 м³/сек. ноябрдан апрелгача музлайди. Б. қуйилиш жойидан 225 км масофада кема қатнайди. Ёғоч оқизилади.

Бия
Тавсиф
Узунлиги 301
Майдони 37 000 км²
Сув оқими
Қуйилиши Об
Жойлашуви
Давлат Россия

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил