Бия сути — биядан соғиб олинадиган сут. Таркибида 10—12,2% қуруқ модда, шу жумладан 1,6—2,4% ёғ, 1,9— 2,2% оқсил, 6,3—7,2% сут қанди, 0,3— 0,4% минерал тузлар бўлиб, С витамини сигир сутидагига нисбатан 10 баравар кўп. 1 кг Бия сути 500 ккал энергия беради. Ўзбекистон шароитида қорабайир биялари серсут бўлади. Бу зот биялари 5 ойда 1600–1700 кг гача сут беради. Б. сдан қимиз тайёрланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил