Бизнес инкубатор — кичик ва ўрта бизнесни юритиш малакаларини бериш ва тадбиркорлик маданиятини тарбиялаш билан шуг'улланадиган ихтисослашган муассаса. Бизнес инкубатор, асосан, хўжалик юритувчи субъектларга дастлабки фаолиятида бозор иқтисодиёти бўйича зарур билимларни ўргатиш, бизнес режа тузиш, маблағлар топиш, халқаро грантлар олишда кўмаклашиш, тадбиркорлик ғояларини амалий лойиҳаларга айлантириш ва жорий этиш, шунингдек кичик ва ўрта корхоналарга менежмент ва маркетинг хизматлари, ташкилий, техникавий, иқтисодий йўсиндаги хизматлар кўрсатиш каби вазифаларни бажаради. Бизнес инкубатор тадбиркорлик малакаларини ривожлантириш ва маҳаллий ишбилармонларни, шу жумладан ёшлар, аёллар ва аҳолининг бошқа гуруҳларини халқ хўжалигига жалб этишни кучайтириш муаммоларини ечишга хизмат кўрсатади. Бизнес инкубатор фаолият турига кўра корхона инкубаторлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари, инновация ва менежмент марказларига бўлинади. Дастлабки Бизнес инкубатор лар ХХ асрнинг 70 —80 йил лари да АҚСҲ да пайдо бўлди. Кейинчалик жаҳондаги бошқа мамлакатларда ҳам кенг тарқала бошлади. Ҳозирги пайтда дунё бўйича 2000 дан ортиқ йирик Бизнес инкубатор лар иш олиб боради. Ўзбекистонда биринчи Бизнес инкубатор 1995-йилда БМТнинг ЙУНИДО ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитасининг ҳамкорликдаги "Ўзбекистонда бизнес инкубаторлар тармоғини шакллантириш ва ривожлантириш" лойиҳаси асосида ташкил этилди. Республикада жами 25 Бизнес инкубатор мавжуд бўлиб, улар йирик шаҳарлар ва вилоят марказларида фаолият кўрсатмоқса, бир йилда 5 мингдан зиёд киши ўқитилган (2001).

Алишер Собиров.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил