Благовешченск — Россия Федерациясидаги шаҳар (1858-йилдан), Амур вилоятининг маъмурий маркази. Благовешченск стансияси. Зея дарёсининг Амур дарёсига қуйилиш еридаги порт. Аҳолиси 241 минг кишидан (1999). Благовешченск 1856-йилда УстЗейский номи билан ҳарбий пост сифатида вужудга келган. Машинасозлик (конруда ва олтин қазиб олиш саноати учун жиҳозлар, электр асбоблари ишлаб чикарилади, кемасозлик заводлари ва бошқа заводлар), ёғочсозлик, енгил, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. 4 олий ўқув юрти, драма ва қўғирчоқ театрлари, ўлкашунослик музейи мавжуд.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил




Манбалар